“Ателтико” бош мураббийи Диего Симеоне мадридликлар раҳбариятидан ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванини трансфер қилишни сўради.
AS’нинг хабар қилишича, Кавани “Атлетико” сафига 2020-йилнинг ёзида келиб қўшилиши мумкин. Ёзда уругвайлик футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси тугайди.
Аргентиналик мутахассисга Каванининг ҳаракатлари маъқул келмоқда, бунинг устига футболчининг ўзи ҳам ПСЖни тарк этиш истагида.