Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Тақдир зарбаси йиқитмасин, йигитлар!

Баҳо:
+ | -

Бугунги ўйиндан сўнг, барчада турли фикр пайдо бўлди. Кимдир терма жамоамизни уқувсизликда айблаган бўлса, кимдир Абрамовнинг Эронга бой берган ўйинини ёдга олишни бошлади. Дарҳақиқат, бу услубдаги мағлубият Карленичнинг фаоилятидаги 3-сига айланди. Майли, бу ҳозир муҳим эмас. Бугун ўйин атрофида ва ундаги воқеялар ҳақида «дардлашамиз».

Яратганнинг ҳоҳиши ва айбдор излаш касаллиги

Бизда қизиқ одат бор. Агар терма жамоамиз мағлубиятга учраса, дарров айбдор излаш «маросими» бошланиб кетади. Тўғри, айрим мағлубиятларда биз томондан ҳам хатолар бўлади бироқ, бу сафарги мағлубият бундан мустасно. Нега дейсизми? Бугунги терма жамоамиз балиқчи образида намоён бўлди. Биз яхши ўйин кўрсатдик, кучли ва шакилланган жамоага қарши ўз услубимизда ҳаракат қилдик, голлар киритдик, вазиятлар яратдик, бироқ бугун омад биздан буткул юз ўгирди ва овимиз бароридан келмади.

Нега бугунги мағлубиятнинг алами кўплаб ижобий ютуқларимизни эътибордан четда қолишига мажбур қилиши керак? Ўзингиз ўйлаб кўринг. Бугун терма жамоамиз йигитлари анчадан бери мухлислар соғинган ҳужумкор ва томошабоп футбол кўрсатишгани, қанотлар ва марказ бирдек ишлагани, тезкор қарши ҳужумлар, тўп назорати сингари жабҳалардаги ютуқларимиз кўзга ташланмаяпти?
 

Бугун йигитлар деярли 40 минг мухлис олдида бошларини эгганча, бироқ бор кучларини майдонга ташлаб чиқиб кетишганини барча кўрди. Бу мағлубият гуруҳдаги вазиятни оғирлаштирган бўлсада, футболимиздаги жиддий қадам эканлигини унутмаслик лозим. Мағлубият Абрамов ва унинг шогирдлари учун жуда муҳим дарс бўлишига ишончим комил. Йўқотилган 3 очкодан фожеа ясашнинг хожати йўқ. Олдинда вазиятни ўнглаш учун ўйинлар етарли.

Бироз сабрли бўлайлик

Ушбу мавсум стартида “Челси” жуда чиройли ўйин намойиш этган бўлсада, жуда кўп очко йўқотгани ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Аристократлар устози Лемпард аввал чиройли ва ҳужумкор ўйинни шакиллантиришга урғу берди. Натижа эса, мана энди кўзга ташланмоқда. Бироз ғалати ўхшатишдек туюлсада, вазият жуда ўхшаш. Нима бўлган тақдирда ҳам Абрамов ва йигитларни бугунги ўйиндаги мағлубияти учун ношудга чиқариб қўйиш нотўғри.

Агарда жамоа ўсишда ва шакилланишда давом этса, Жидда шахрида бўлиб ўтадиган учрашувда реванш олишимизга шахсан мен ишонаман. Бугун тақдирнинг иккита зарбасидан сўнг, ўрнимиздан тура олмасак, ҳал қилувчи босқичга чиқиб нима қиламиз? Балки, ушбу босқичда доим осонлик билан ўтиб келганимизга ўрганиб қолгандирсиз, лекин шуни унутмангки, ЖЧ учун кураш бугундан бошланди. Бундан аввалги саралаш ўйинларидан фарқли ўлароқ бу сафар курашга эрта кирябмиз. Умид қиламанки, ҳал қилувчи ўйинларга қадар етарлича зарбаларни қабул қилиб олган термамиз муҳим ўйинлар учун имунитет ҳосил қилишга муваффақ бўлади. Таслим бўлишга эрта.

Я . У

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:56, 15.11.2019.
Ўқилди: 6514 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5914]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5631]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [4070]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3860]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3166]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2283]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [2166]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2123]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2112]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2062]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик