Англиянинг «Шеффилд Юнайтед» клуби бош мураббийи Крис Уайлдер «Арсенал» ёки «Тоттенхэм» клубига бош мураббий этиб тайинланиши мумкин.
Британия ОАВси фикрича, агар Унаи Эмери ёки Маурисио Почеттино эгаллаб турган лавозимидан четлатилса, айнан 52 ёшли мутахассис асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Айни пайтда «Шеффилд» турнир жадвалининг 5-ўринини эгаллаб турибди.