Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Роналду: “Мени ёмон кўришса, маза қиламан”

Баҳо:
+1 | -1

Криштиану Роналду — ўзига хос характер эгаси. У ўзига нисбатан талабчан, шунинг учун жамоаси ғалаба қозонаётган бўлса-да, ўзи гол ура олмаётганидан ғазабланади. У интилувчан, гап-сўзларга эътибор қилмай, олға давом этади. У қаримайдиган иқтидор соҳиби, ёши 35 га қараб кетаётган бўлса-да, ҳамон хет-трик қайд этиш билан банд. Роналдунинг ўзига хос қарашлари мавжуд. Қуйида португалиялик юлдузнинг ҳаёт йўлини ифодалаб берадиган фикрларини ҳавола этамиз.

ТЎҒРИ ЙЎЛ ҲАҚИДА

“Ўзингнинг шахсий қонуниятнингни ярат, мақсадингни аниқлаб ол ва уни амалга ошириш учун ҳаракат қил. Буни сен учун биров қилиб бермайди”.

“Футбол бошқа спорт турлари каби ҳаётда тўғри йўлни танлашга ёрдам беради. У менга мақсадимни амалга оширишим мумкинлигини ўргатди. Керакли қарор қабул қилишга ёрдам берди”.

ҚАТЪИЯТЛИЛИК  ҲАҚИДА

 “Шундай вақт келадики, ўзингизга қарши чиқишга мажбур бўласиз. Унутманг, сиз ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашга мажбур эмассиз. Албатта, мен ҳамма нарсани ютдим, деб айта оламан ва энди олдимга мақсадлар қўйишим шарт эмас. Ҳа, эҳтимол, мен камроқ ишлашни бошлашим мумкин.Аммо ҳар доим олдинга интилиб, шуҳратпараст бўлишингиз зарар қилмайди”.

“Баъзан икки қадам олдинга юриш учун орқага бир қадам ташлашга тўғри келади”.

ОДАМЛАР ҲАҚИДА, АЛЛОҲ ҲАҚИДА

"Мен бошқаларга ёрдам бериб, камерага тушишга ҳаракат қиладиган одам эмасман. Ўйлайманки, мени яхши танийдиган одамлар муҳтожларга ёрдам бериш учун нималар қилишимни яхши билишади. Одамларга қанча кўп ёрдам берсангиз, Худо сизни шунча кўп мукофотлайди. Мен ўзим ёрдам берган одамлардан миннатдорман, улар туфайли доим ўзимни яхши ҳис қиламан. Тинч ухлаяпман, чунки ёрдамга муҳтожларга мадад бўлиб, савоб иш қилганимни яхши биламан”.

НАФРАТ ҲАҚИДА

"Одамлар мени мазах қилишса, бу менга ёқади. Мен уларнинг кўзларида ўзимга нисбатан нафрат кўрсам, ҳақоратлар эшитсам, хурсанд бўламан. Бу менга зарар қилмайди. Шунчаки футбол майдонида уларга жавоб қайтараман”.

ҲАЁТ ҲАҚИДА

 “Ҳаётда ҳеч нарса осон эмас. Агар осон бўлганида, биз йиғлаб туғилмасдик”.

МОТИВАЦИЯ ҲАҚИДА

 “Мотивация – бу калит. Агар сиз ўзингизга доим юқори баҳо берсангиз, карьерангизда кўп нарсаларга эриша оласиз. Мен ҳар доим яхши кайфиятда бўлишга ва ҳар қандай вазиятда ўзимга ишонишга ҳаракат қиламан”.

МУВАФФАҚИЯТ ҲАҚИДА

 “Қаттиқ меҳнатсиз ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Ўзимни севимли ишимга бағишлаш ва бор кучимни сарфлаш мен учун энг муҳим қоидадир. Ҳаёт жумбоққа ўхшайди ва ҳар куни унинг ўрнига қўйиш керак бўлган бўлаги мавжуд. Муваффақиятга эришиш учун қоидалар ва тартиб-интизомга амал қилиш керак”.

ЎРГАНИШ ҲАҚИДА

"Мен перфексионист эмасман, лекин ҳамма нарсани сифатли бажарганимни билиш менга ёқади. Энг муҳими, мен нафақат мураббий ва мухлисларни мамнун қилиш, балки ўзимдан қониқиш ҳосил қилиш учун ҳам янада кўп нарса ўрганишга, маҳоратимни оширишга ҳаракат қиламан. Шуниси аниқки, ёшингиз неччида бўлишидан қатъий назар, билим олишга муҳтожсиз”.

Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:42, 17.11.2019.
Ўқилди: 9263 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.