Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Вадим Абрамов: «Айтинг, қайси дарвозабонни чақирайлик?»

Баҳо:
+ | -1

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган баҳсда Фаластин термасини қабул қилади. Бугун ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва термамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда футболчи Жалолиддин Машарипов иштирок этиб, саволларга жавоб берди.

Вадим Абрамов: Эртага бизни муҳим ўйин кутяпти. Саудияга ютқазганимиздан сўнг гуруҳдаги вазият ўзгарди, аммо мақсадимиз ўзгармади.

Ўз майдонимизда ўйнаймиз ғалаба қозонишимиз шарт. Эртага ғалаба қозониб, кейинги йил ҳақида ўйлашимиз керак.

 Жалолиддин Машарипов: Эртанги ўйин муҳим ўйинларимиздан бири деб бемалол айта оламан. Сабаби биринчи ўйинимизда сафарда мағлуб бўлганмиз. Эртага қанчалик муҳим ўйин эканлигини футболчилар тушуниб турибди. Саудияга қарши ўйиндан кейин мухлисларимиз олдида уятли бўлиб қолдик. Эртага ғалаба қозониб, уларни хурсанд қиламиз.

Абрамов: Футболчиларга мағлубиятни қабул қилиш қийин. Эртага майдонга чиқиб Саудияга қарши ўйин тасодиф туфайли ютқазганимизни исботлаши керак. Биз мухлисларимиз учун ўйнаймиз.

Кримец шамоллаб қолди ва афсуски Фаластин билан ўйинни ўтказиб юборади. Уни Фаластинга қарши ўйинда майдонга туширмоқчи эдик. Рақиб сафида бўйдор ҳужумчи бор. Энди буни ўйлаб кўрамиз.

Одил Аҳмедов ва дарвозабон ҳақида...

Одил Аҳмедовга келсак ўз вақтида Шацкихни кўп танқид қилишарди. Сабаби терма жамоа ютқазса энг биринчи етакчилар танқид қилинади. Масалан, Аргентина ютқазса Мессини танқид қилиб ташлашади. Элдорбек Суюнов айни пайтда терма жамоанинг биринчи рақамли посбони. Келинглар бу циклни тугатиб олайлик. У ҳали дарвозабонлар учун ёши анча ёш. Дарвозабонар менимча, 30 ёшдан сўнг ўзининг оптимал формасига кириб боришади. Кимни таклиф қиласиз? Ботирали Эргашев? Ўткир Юсупов? Ҳозир анча дарвозабонларни санашингиз мумкин, кейинги сафар бошқа дарвозабонларни чақирсак яна бошқа 3-4 нафар футболчини таклиф қиласизлар..

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:55, 18.11.2019.
Ўқилди: 17048 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.