Криштиану Роналду. Ёшлиги машаққатлар ичра кечган футболчи ҳаётда жуда кўп синовларни енгиб ўтган. Эҳтимол, шунинг учун ҳам унинг ҳаёт, футбол ҳақидаги фикрлари ўзига хосдир.
Имконият ҳақида
"Битта имконият, портлаш!"
Танлов ҳақида
"Эҳтимол, Месси сиз учун энг яхшиси бўлиши мумкин, бошқалар эса Иньестани шундай деб ўйлашлари мумкин. Мен ҳар кимнинг танловини ҳурмат қиламан, лекин мен ўзим учун дунёдаги энг зўриман!»
Аллоҳ ҳақида
“Отам менга доим яхшилик қилиб, бошқаларга ёрдам берсанг, Худо бу яхшилигингни икки баравар қилишини айтиб юрган. Мен билан ҳам шундай бўлди. Мен муҳтожларга ёрдам беришга ҳаракат қилдим ва Худо менга кўпроқ ёрдам берди».
Ўйин ҳақида
"Ҳар йили ўз ўйиним даражасини оширишни хоҳлайман. Бу Месси билан рақобат эмас, бу ўзи билан рақобат».
"Футбол бу менинг ҳаётим, энг катта иштиёқим ва завқим. ... Биз ҳар куни одамларнинг ўзларининг ишини ёқтирмасликлари, фақат пул ишлаш учун ишлашлари ҳақида шикоят қилаётганларини эшитамиз. Менга ўзим ёқтирган нарсани қилиш имкониятини бергани учун Худодан миннатдорман».
Хатолар, одамлар ҳақида
"Кўп марта айтиб ўтганимдек, мен ўзимни идеал деб атай олмайман. Мен инсонман. Мен ҳамма одамлар сингари гўшт ва қондан яратилганман. Йиғлайман, куламан, муаммоларим бор. Айтилиши керак бўлмаган нарсани айтганимда, узр сўрайман".
Машаққат ҳақида
“Мен қийин ишларни яхши кўрадиган одамларданман. Менинг бутун ҳаётим янги қийинчиликларни топишга қаратилган.
"Кўп гапирадиган киши одатда кўп тингламайди".
Талабчанлик ҳақида
"Психологик жиҳатдан, эҳтимол менинг энг кучли хислатим – ҳар доим яхшироқ бўлишни истаганимдир. Балки, шунинг учун кўп йиллар давомида мен бундай юқори даражани сақлаб келгандирман».
«Машғулотларда мен ҳеч қачон такрорлай олмайдиган турли хил усулларни кўрсатардим. Мен бир марта Скоулзга мақтандим. Пол эса тўпни олиб, биздан эллик метр нарида жойлашган бир дарахтга ишора қилди ва биринчи уринишда унга теккизишини айтди. У тўпни теккизди ва такрорлашимни сўради. Мен ўн марта тепдим, лекин ҳеч қачон нишонга тегмади. Скоулз жилмайиб, майдонни тарк этди".
«Иқтидорга эга бўлиш етарли эмас. Қаттиқроқ ишланг».
“Энг юқори даражада бўлиш учун биз бошқалардан ажралиб туришимиз керак. Биз янада яхшироқ ва профессионал бўлишимиз лозим".
Ўтмиш ҳақида
“Бизда пул бор, машина бор, бизда ҳамма нарса бор. Аммо биз буларга эришиш учун нималарни бошдан кечирганимизни билмайсиз".
“Мен нохуш ҳолатларга кўникиб қолдим. Баъзан одамлар мен ҳақимда айтган нарсаларни эшитишдан чарчайман, лекин бу ҳаётимнинг бир қисми. Доим курашишга кўникиб кетдим».