"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Милан"га қарши ўйинда қилган иши учун жамоадошларидан узр сўрамади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар тарқатди.
А сериянинг 12-туридан ўрин олган ўйинда португалиялик футболчи захирага олинганидан сўнг учрашув тугамасидан аввал стадионни тарк этган эди. Бу "кекса синьора" ички қоидаларига зид бўлса-да, клуб раҳбарияти уни жазоламасликка қарор қилишди, жамоанинг қолган ўйинчилари ҳам унга эътироз билдиришмади.
Шундан сўнг Роналду тиззасидаги муаммо туфайли индивидуал машғулотда иштирок этди ва Португалия терма жамоаси сафида Евро-2020 саралаш босқичи доирасида иккита ўйинда иштирок этди.
Криштиану "Ювентус" сафига қайтганидан кейин бўлиб ўтган воқеага тўхталиб ўтирмади ва жамоадошларидан узр сўрамади.