Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футбол афсоналарининг хайрлашув сўзлари

Баҳо:
+ | -

Хар қандай бошланган нарсанинг якуни бўлганидек, футболчилар ва клуб ўртасидаги муносабатлар ҳам бир кун ўз якунига етади. Узоқ муддат клуб сафида тўп сурган футболчиларнинг аксарияти ўзларининг сўнгги учрашувларида ёки, сўнгги матбуот анжуманларида клуб ва мухлисларга хайрлашув мактубини ёзишади. Бугун энг таъсирли мактубларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Икер Касильяс

Бугун сизларни бу ерга йиғишга қарор қилиш осон бўлгани йўқ. ушбу қарор устида мен ва оила аъзоларим узоқ вақт бош қотирдик. Мен «Порту»нинг тқаклифини 2 та сабабга кўра қабул қилдим. Биринчиси Португалия футболига бўлган қизиқш бўлса, иккинчиси Ҳаётимда ўзгариш қилишни истадим. Дарҳақиқат, қироллик клубидан кетиш осон эмас. Мен бу жамоага илк машғулотларимни ўтказиш учун велосапедда келган эдим. Ўтган йиллар давомида кўплаб совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлганим билан фахрланаман. Ушбу йиллар давомида менинг дўстимга айланган, мухлисларга алоҳида минаддорчилик билдиришни истайман. Айнан улар сабабли, ҳаётда нимагадир эриша олдим деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, биз яна учрашамиз. Мадридга қай йўсинда бўлсада, қайтишни жуда истайман.

Хави

Бугун ортга қараб шуни тушуниб етдимки, ўз хаётимни «Барселона»сиз тасаввур эта олмас эканман. Ушбу клуб мени болалик чоғимда ўз бағрига қабул қилган бўлса, уни эркак сифатида тарк этяпман. Фаолиятим бошида бунчалар кўп соврин ва эътирофга сазовар бўлишимни орзу ҳам қилмаган эдм. Менинг орзу ва истакаримни рўёбга чиқаришда кўмак берган «Барселона»нит арк этиш осон эмас,бироқ умид қиламанки клубни тарк этишим келажак учун фойдали бўлади. Биз «Барселона»нинг нақадар буюк клуб эканлигини ҳис этдим майдонда тўп сурганмиз. Ишонаманки, келажак авлод ҳам қандай жамоа шарафини ҳимоя қилаётганини чуқур англаб етади. Биз яна учрашишимизга ишончим комил. Шундай экан, барча мухлисларга ва «Барселона» жамоасига кўришгунча деб қоламан.

Андрес Иньеста

Бугун мен учун жуда оғир кун, лекин ортимда жуда ажойиб ўтган 22 йил турибди. Мен учун ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиш жуда катта фахр туйғусини уйғотади. Мен келажакда дунёдаги энг кучли клуб шарафини муносиб ҳимоя қилганим ҳақида невараларимга сўзлаб бераман. Узоқ йиллар давомида мухлислар меҳрини ҳис этиб турганим учун уларга алоҳида минаддорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек, мен билан тўп сурган барча жамоадошларимга ҳам раҳмат. Уларнинг барчасини бирдек яхши кўраман ва уларни соғиниб қоламан. «Барселона» доиммо менинг юрагимда мангу қолади.

Арсен Венгер

Узоқ йиллар давомида менга чидаб келганингиз учун рахмат. Бу осон бўлмаганини яхши биламан. Шундай бўлсада, унутманг, мен ҳам ҳудди сизлар каби «Арсенал»нинг доиммо ғалаба қозонишини истаганман. Мен ҳам сизлар каби «Арсенал»нинг мухлисиман. Бундан келиб чиқадики, биз барчамиз футболни ҳар бир ҳужайраси билан ҳис эта оламиз. Биз ўз клубимиз учун қайғурамиз, асабийлашамиз  ва баъзан ғазабланамиз. Мен кейинчалик «Арсенал» футболчиларини янда фаолроқ қўллаб-қувватлаб туришингизни илтимос қиламан. Бу йигитлар шунга лойиқ. Ўз нутқимни оддий қилиб якунламоқчиман. Сизларни соғиниб қоламан.

Франческо Тотти

Афсуски, ушбу дақиқалар етиб келди. Уни ҳеч қачон келмаса керак деб ўйлар эдим. Сўнгги кунларда мен жуда кўп смсларни ўқиб чиқдим. Уларни ўқир эканман, ёш боладек нуқул йиғлайвердим. «Рома» либосида ўтган 28 йилни оддий бир сўз билан таърифлашнинг иложи йўқ. Кеча мен ва турмуш ўртоғим иккимиз стол аторифида ўтириб узоқ суҳбалашдик. Ўтган йилларни ёдга олдик. Фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаб турган «Рома» сенга раҳмат. Мен қўшиқчи ёки шоир бўлганимда чиройли сўзлар ёки қўшиқ орқали ўз минаддорчилигимни мухлисалрга билдирган бўлар эдим. Афуски, буларнинг ҳеч бири қўлимдан келмайди. Вақти соати келиб олий ҳакам сенга қарор қабул қилиш вақти келганини айтади. Ушбу йиллар давомида мен билан елкама-елка турган оила аъзоларимнинг ва мухлисларнинг ҳар бир ғалабамда улкан ҳиссаси бор. Барча-барчаси учун раҳмат

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:01, 24.11.2019.
Ўқилди: 4301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.