ПСЖ форварди Неймар бугун ЕЧЛ гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган "Реал"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмайди.
L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра бугунги ўйинда парижликларнинг ҳужум чизиғи илк дақиқалардан қуйидагича кўриниш олади - Анхель Ди Мария, Килиан Мбаппе ва Мауро Икарди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар октябрь ойи ўрталарида Бразилия терма жамоаси сафида Нигерияга қарши ўйинда жароҳат олган эди. Шундан буён у бор йўғи 1 та ўйинда иштирок этди холос.
Маълумот учун, "Реал" - ПСЖ баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.