Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ЕЧЛ. «А» гуруҳи. «Реал» ғалабани ва гуруҳ ғолиблигини қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг "А" гуруҳидан ўрин олган "Реал" - "ПСЖ" ўйини бошланмасидан олдин бу гуруҳдан  плей-офф босқичига йўл олган икки жамоанинг номи аниқ бўлиб улгурган эди.

Туркиянинг «Галатасарой» клуби ўз майдонида Бельгиянинг «Брюгге»сини қабул қилиб, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Натижада гуруҳ босқичи тугашига 1та тур қолганида бу икки жамоа гуруҳ фаворитларига ета  олмайдиган даражада ортда қолиб кетди.

"Мадрид" ва "Пари-Сен Жермен" ўртасидаги ўйин эса гуруҳ пешқадамлиги учун кечди. Зидан жамоаси бугун ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини намойиш қилиб берди. Баҳснинг 17-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Карвахалнинг узатмасидан кейин Азар зарба берди ва тўп устунга тегиб қайтди. Бензема эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Учрашувнинг 43-дақиқасида жуда қизиқ воқеа юз берди. "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа яккама-якка вазиятга чиққан Икардини ўз жарима майдончаси ичида йиқитди. Пенальти ва қизил карточка! Аммо VAR вазиятни қайта кўриб чиққанидан кейин пенальти ва "қизил" бекор қилинди. Боиси, парижликлар пенальти билан якунланган ҳужумни бошлашдан олдин майдон марказида Марселога нисбатан қоида бузишган экан.

Иккинчи бўлимда "Қироллик клуби" устунликни ўз қўлида ушлаб турди ва 79-дақиқада иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Марселонинг узатмасидан кейин Бензема бош билан дарвозани забт этди.

"Реал" ғалабани нақд қилгандек эди гўё, аммо қандайдир икки дақиқа ичида "ПСЖ" орадаги фарқни йўққа чиқарди. Дастлаб Варан ва Куртуанинг тушунмовчилигидан Мбаппе унумли фойдаланган бўлса, меҳмонлар кейинги ҳужумни гол билан якунлашди. Гол муаллифи — Пабло Сарабия.

Шу тариқа, "ПСЖ" ўз очколарини 13тага етказиб, гуруҳ ғолиблигини нақд қилди, "қаймоқранглилар" 8 очко билан 2-ўринни нақд қилишди.

Европа чемпионлар лигаси, "A" гуруҳи. 5-тур
Галатасарой Туркия – Брюгге Бельгия 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 11 Бююк, 1:1 – 90 Диатта.
Галатасарой – Муслера, Мариано, Маркао Тейшейра, Нагатомо, Байрам (Инан, 80), Лемина, Сери (Ярдимжи, 90), Фегули, Бельханда (Мор, 87), Бююк, Донк.
Брюгге – Миньоле, Мехеле, Рикка, Дели, Альварес, Бонавентуре (Схрейверс, 58), Ванакен, Диатта, Ритс (де Кетеларе, 46), Мата, Опенда (Окереке, 77).
Огоҳлантиришлар: Лемина (14), Рикка (28), Мата (31), Мариано (33), Диатта (66), Нагатомо (85), Мор (90), Муслера (90).
Четлатишлар: Диатта (90+3), Мата (90+4).

Реал Мадрид Испания – ПСЖ Франция 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 17 Бензема, 2:0 – 79 Бензема, 2:1 – 81 Мбаппе, 2:2 – 83 Сарабия.
Реал Мадрид – Куртуа, Марсело, Варан, Рамос, Карвахаль, Иско (Родриго, 82), Кроос, Вальверде (Модрич, 76), Каземиро, Азар (Бэйл, 69), Бензема.
ПСЖ – Навас, Менье, Тиаго Силва, Бернат, Маркиньос, Верратти, Гуйе (Неймар, 46), Ди Мария (Дракслер, 75), Кимпембе, Мбаппе, Икарди (Сарабия, 75).
Огоҳлантиришлар: Марсело (68), Менье (89).

Жамоа  Ў      Ғ    Д   Мағ-тТ - Н   Очко
1 ПСЖ 5 4 1 0 12-2 13
2 Реал Мадрид 5 2 2 1 11-7 8
3 Брюгге 5 0 3 2 3-9 3
4 Галатасарой 5 0 2 3 1-9 2

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:56, 27.11.2019.
Ўқилди: 7527 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.