Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

ЕЧЛ. «G» гуруҳи. «Лейпциг» сўнгги дақиқаларда дурангга эришиб, плей-оффга чиқди

Баҳо:
+ | -

Тенг кучли жамоалар йиғилган Европа чемпионлар лигасининг «G» гуруҳида нимчорак финалга чиққан дастлабки жамоа номи аниқ бўлди.

Гуруҳ пешқадами бўлиб турган "Лейпциг" клуби, кутилмаганда, аутсайдер "Бенфика" билан ўйинда зўр-базўр дурангга эришди.

Португалияликлар баҳснинг 60-дақиқасига келиб Пицци ва Винисиуснинг голлари эвазига 2та тўп фарқи билан олдинги чиқиб олишди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Форсберг пенальтидан фарқни қисқартирган бўлса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган 6-дақиқада ушбу футболчининг ўзи ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди.

Германияликлар ушбу дуранг туфайли ўз очколарини 10тага етказиб, плей-оффга йўл олишди. 7 очкодан тўплаган "Зенит" ва "Лион" клубларида "Лейпциг"га етиб олиш учун назарий имконият бордек, аммо россияликлар ўзаро ўйинга кўра рақибда ўтиб кета олишмайди.

Тўрт очко жамғарган "Бенфика" эса ўз иштирокини ЕЧЛда давом эттириш учун имкониятни сақлаб турибди. Жамоа сўнгги турда ўз уйида "Зенит"ни қабул қилади.

"G" гуруҳи, 5-тур
Зенит Россия – Лион Франция 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 42 Дзюба, 2:0 – 84 Оздоев.
Зенит – Кержаков, Дуглас Сантос, Караваев, Иванович, Ракицкий, Барриос, Оздоев, Кузяев (Сутормин, 90), Дзюба, Азмун (Ерохин, 83), Дриусси (Жирков, 81).
Лион – Антони Лопеш, Андерсен (Гуири, 83), Денайер, Дюбуа, Марсело, Траоре, Рен-Аделаид, Корне (Шерки, 75), Тузар, Марсал (Коне, 58), Дембеле.
Огоҳлантиришлар: Кузяев (16), Андерсен (29), Марсал (43), Дюбуа (44), Барриос (57), Оздоев (74), Ракицкий (89).
 
РБ Лейпциг Германия – Бенфика Португалия 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 20 Пицци, 0:2 – 59 Винисиус, 1:2 – 90, пенальти Форсберг, 2:2 – 90+6 Форсберг.
РБ Лейпциг – Гулачи (Мвого, 64), Клостерманн, Упамекано, Ампаду (Мукиеле, 56), Саракки (Шик, 70), Демме, Лаймер, Форсберг, Забитцер, Нкунку, Вернер.
Бенфика – Влаходимос, Алмейда, Ферру, Рубен Диаш, Гримальдо, Таарабт, Серви (Жота, 90), Пицци (Кайо, 90), Габриэл, Шикинью, Винисиус (де Томас, 82).
Огоҳлантиришлар: Таарабт (52), Рубен Диаш (89).

ЖамоаЎйин Ғ   Д    Мағ-т Т - Н  Очко
1 Лейпциг 5 3 1 1 8-6 10
2 Зенит 5 2 1 2 7-6 7
3 Лион 5 2 1 2 7-6 7
4 Бенфика 5 1 1 3 7-11 4

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:16, 28.11.2019.
Ўқилди: 3210 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.