Беллаторнинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Александр Шлеменко UFC енгил вазн тоифасидаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедовнинг Тони Фергюсонга қарши жангига ўз тахмини билдирди.
«Тони Ҳабиб учун нисбатан муносиб рақибдир. Америкалик жангчи Нурмагомедовнинг аввалги рақиби - Дастин Порье ва ҳатто Конор Макгрегорга қараганда анча хавфлидир.
Аммо мен учун Ҳабиб ҳар қандай ҳолатда фаворит. Катта эҳтимол билан, ҳаммаси ҳакамларнинг қарори билан Ҳабибниг ғалабаси билан якунланади. Тони оёқ остидан ишлашни афзал кўради, аммо бу усул Хабиб учун фойдали бўлади.
Жанг қуйидагича кечади: Нурмагомедов уни партерга йиқитади, Фергюсон пастдан жавоб беришга ҳаракат қилади, аммо жангчимиз юқоридан самарали зарбаларни беради », - деди Шлеменко.
Ҳабиб - Фергюсон жанги 18 апрел куни Нью-Йоркда UFC 247да бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилинди.