Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

АПЛдаги кўримсиз юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Дарҳақиқат, дунёнинг энг шиддатли биринчилигида юлдузлар шу қадар кўпки, ҳар бирига алоҳида эътибор беришнинг иложи йўқ. бугун АПЛда тўп сураётган юлдузлар орасидаги энг камтаринларига эътибор қаратамиз.

Жон Макгинн – «Астон Вилла»

Афсуски, кўплаб иқтидорли футболчил кучсиз жамоаларда тўп сургани боис, омма эътиборини ўзига қарата олмайди. «Астон Вилла» жамоаси тўп киритиш борасида пешқадамлардан бири бўлсада, клубга ҳарактер етишмаяпти. Чемпионатнинг қуйи ўрнида жой олган клуб ярим ҳимоячиси Жон Макгин эса, ўзининг ишончли ўйинлари билан алоҳида ажралиб турибди. Ҳозирда унинг ҳисобида 3 та гол ва 3 та ассист мавжуд. Гап унинг сермаҳсулига эмас. Шотландиялик футболчи «Астон Вилла»нинг ҳужумларини бошлаб берувчи футболчи ҳисобланади. Унинг тезкор ҳаракатлари ва майдонни ўқий олиш қобилияти сабабли Шотландия терма жамоасидан чақирув олибгина қолмай, терма жамоа айнан унинг атрофида ўз ўйинини қуришга ҳаракат қилмоқда. Ўйин давомида унинг тўп узатишларининг аниқлиги 87 фоизни ташкил этмоқда. Бу АПЛдаги энг яхши 6-кўрсатгич дегани. Агарда Макгин ўз устида ишлашда давом этса, янги мавсумни премерлиганинг кучлироқ жамоасида бошлаши аниқ.

Рикардо Перейра – «Лестер»

«Ница» клубида ёрқин ўйинлари билан барчани ўзига қаратган Перейранинг «ошиқлари» кўп бўлсада, футболчи негадир «тулкилар»ни танлади. Ўтган бир ярим мавсум давомида қаҳрамонимиз ўсишдан тўхтамаяпти. Қанот ҳимоячиси сифатда майдонда жавлон ураётган футболчи ўтган мавсумда 2 та гол киритиб ўнг қанотни ўзиники қилиб олган бўлса, Бренден Рожерс қўл остида алмаштириб бўлмас футболчига айланиб олди. Португалиялик ҳимоячи ҳужумни севадиганлар сирасига киради. У янги мавсумнинг ўзидаёқ 2 та гол ва 4 та асисстни амалга оширишга муваффақ бўди. Бундан ташқари, у ҳар бир учрашувда ўртача 2,5 бор омадли алдаб ўтишни амалга оширган бўлсада, ҳимояни ҳам унутмаслигига қойил қолиш керак. Перейранинг ҳар бир ўйинд ўртача 4,7 бор тўп учун курашда ғолиб чиқиши сўзимизга исбот бўла олади. Бу АПЛдаги 3-кўрсатгич дегани. Тўғри, Рикардо сингари футболчилар камдан-кам холларда кўзга ташланишади, бироқ ҳозирда «Лестер»нинг ғалабаларида бу йигитнинг тутган ўрни беқиёс.

Скот Мактоминай – «Манчестер Юнайтед»

Жозе Моуринонинг топилмаларидан бири - Сулшер даврида секин-аста кўзга ташланган бўлса, янги мавсумга келиб тўлиқ марказни ўзиники қилиб бормоқда. Айниқса, Погбанинг жароҳатидан сўнг, асосий вазифани бўйнига олган ярим ҳимоячи марказдаги энг муҳим фигуралардан бирига айланиб олди. Узун оёқли футболчи ҳамма жойда пайдо бўлибгина қолмай, голлар киритишни бошлаб юборди. Погбанинг трансфер нархи қанчалар баланд бўлмасин, жароҳатидан сўнг, Мактоминай билан жиддий рақобатга киришишига тўғри келади. Бу йигит осонликчи ўз ўрнини бериб қўймаслиги аниқ.

Раул Ҳименес – «Вулвурҳемптон»

Ўган мавсумда «Бенфика»дан ижарага олинган футболчи шу қадар яхши ўйин ўтказдики, клуб уни йил охиригача бормай 38 миллион евро эвазига ҳарид қилади. Бу ўртамиёна «Вулвурҳемптон» учун рекорд сумма.

Ҳужумчи ўзининг илк мавсумида 17 гол ва 12 та ассистга эгалик қилган бўлса, янги мавсумда ҳам ўзини йўқотиб қоймаяпти. «Манчестер Сити»га қарши баҳсда ўзининг иккита голли узатмани амалга оширган кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Янги мавсумда аллақачон 7 та гол киритишга муваффақ бўлган мексикалик ҳужумчи тўхтаб қолишни истамаяпти. Айнан унинг фойдали ҳаракатлари туфайли Нуну Сантуш шогирдлари АПЛнинг кучли 8 жамоасидан бирига айланиб олишган. ОчиғИ, Агуэро, Салаҳ, Мане, Ршфорд сингари ҳужумчилар тўп сурадиган биринчиликда кўзга ташланиш қийин бўлсада, Ҳименес буни уддаламоқда.

Жоэл Матип

Ҳозирда барча «Ливерпуль»нинг ҳимоясини мақташни одат қилиб олган. Марказда Виржил етакчи бўлса, қанотдаги «учар» йигитлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Афсуски, кўпчилик Виржил билан елкама-елка тураётган бошқа бир ҳимоячини унутиб қўймоқда. Сезганингиздек сўз Жоэл Матип ҳақида бормоқда. Ўтган мавсумда асосой таркибда кам кўриниш берган ҳимоячи ушбу мавсум ўз бўйиданда баландроқ сакрашга муваффақ бўлди. Аввалига сентарб ойида АПЛнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган бўлса, октабр ойида фойдали иш кўрсатгичи борасида Виржилдан ҳам ўзиб кетди. Афсуски, жароҳат сабабли бир ойга сафдан чиққан камерунлик ҳимоячи тез орада сафга қайтиши кутилмоқда. Агарда, Матип ўсишдан тўхтаб қолмаса, тез орада Гомез ва Ловренларни заҳирага михлаб қўйиши аниқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:38, 29.11.2019.
Ўқилди: 8859 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.