Кириш Регистрация

Евро-2020. Бугун ташланадиган қуръа ҳақида барча маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Бугун Бухарест шаҳрида Европа чемпионатининг финал босқичига қуръа ташланади. Ушбу қуръа ҳақида муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қуръа қаерда бўлади?
Евро-2020 финал босқичи қуръа ташлаш маросими Бухарест шаҳрида ўтказилади. Тадбир Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Саватчалар таркиби қандай?
Саралаш босқичининг 10та гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда плей-офф босқичининг 4та ғолиби Европа чемпионатида иштирок этади. Улар саватчаларга қуйидагича тақсимланишган.

1-саватча
Бельгия
Италия (мезбон)
Англия (мезбон)
Германия (мезбон)
Испания (мезбон)
Украина

2-саватча
Франция
Польша
Швейцария
Хорватия
Голландия
Россия (мезбон)

3-саватча
Португалия
Туркия
Дания (мезбон)
Австрия
Швеция
Чехия

4-саватча
Уэльс
Финляндия
"А" плей-офф босқичи ғолиби (Исландия, Болгария, Венгрия, Руминия)
"В" плей-офф босқичи ғолиби (Босния ва Герцеговина, Словакия, Ирландия, Шимолий Ирландия)
"С" плей-офф босқичи ғолиби (Шотландия, Норвегия, Сербия, Исроил)
"D" плей-офф босқичи ғолиби (Грузия, Шимолий Македония, Косово, Беларусь)

Гуруҳларнинг эҳтимолий таркиби

"A" ГУРУҲИ (мезбон шаҳарлар: Рим, Боку)
Италия
Франция/Польша/Швейцария/Хорватия
Португалия/Туркия/Австрия/Швеция/Чехия
Финляндия/Уэльс

"B" ГУРУҲИ (Санкт-Петербург, Копенгаген)
Бельгия
Россия
Дания
Финляндия/Уэльс

"C" ГУРУҲИ (Амстердам, Бухарест)
Украина
Голландия
Португалия/Туркия/Австрия/Швеция/Чехия
"А" ёки "D" плей-офф босқичи ғолиби*

"D" ГУРУҲИ (Лондон, Глазго)
Англия
Франция/Польша/Швейцария/Хорватия
Португалия/Туркия/Австрия/Швеция/Чехия
"C" плей-офф босқичи ғолиби

"E" ГУРУҲИ (Бильбао, Дублин)
Испания
Франция/Польша/Швейцария/Хорватия
Португалия/Туркия/Австрия/Швеция/Чехия
"B" плей-офф босқичи ғолиби

"F" ГУРУҲИ (Мюнхен, Будапешт)
Германия
Франция/Польша/Швейцария/Хорватия
Португалия/Туркия/Австрия/Швеция/Чехия
"А" ёки "D" плей-офф босқичи ғолиби*

Изоҳ: * Тўртинчи саватча вакилларининг қайси гуруҳга тушиши қуйидагича аниқланади:

- Агар Исландия, Болгария ёки Венгриядан бири "A" плей-офф босқичида ғалаба қозонса, бу жамоа "F" гуруҳига жойлаштиралади. Бундай ҳолатда "D" плей-офф босқичи ғолиби "C" гуруҳидан ўрин олади.

- Агар "А" плей-офф босқичида Руминия ғолиб чиқса, жамоа "C" гуруҳидан ўрин олади; Бундай ҳолатда "D" плей-офф босқичи ғолиби "F" гуруҳига жойлаштирилади.

Қуръа қандай тартибда ўтади?
24та терма жамоа тўрттадан 6та гуруҳга тақсимланади. Мезбон мамлакатлар олдиндан жуфтликларга ажратилган. Яъни битта гуруҳ ўйинларига иккита шаҳар мезбонлик қилади. Табиийки, финал йўлланмасини қўлга киритган мезбон мамлакат вакили олдиндан белгиланган гуруҳдан ўрин олади. Мезбон жамоа камида 2та ўйинни ўз юртида ўтказади. Натижада қуръадан олдин қуйидаги ҳолат юзага келган:

"A" гуруҳи: Италия*
"B" гуруҳи: Россия, Дания*
"C" гуруҳи: Голландия*, Руминия
"D" гуруҳи: Англия*, Шотландия
"E" гуруҳи: Испания*, Ирландия
"F" гуруҳи: Германия*, Венгрия

Изоҳ: * - Евро-2020га чиққан мезбон мамлакат ажратиб кўрсатилган. Ушбу мамлакатлар гуруҳ босқичида барча учала ўйинни ўз уйларида ўтказишади. Фақат Россия ва Дания терма жамоаларининг ўзаро ўйини Копенгагенда ўтиши қуўшимча қуръа орқали аниқланди. Шу боис, Дания ўз майдонида 3та, Россия эса 2та ўйин ўтказади.

УЕФА Ижроқўми қарорига кўра, қуйи терма жамоаларнинг битта гуруҳдан ўрин олишига йўл қўйилмайди:
- Сербия / Косово*
- Босния ва Герцеговина / Косово*
- Россия / Косово*
 - Украина / Россия

* - Ушбу чекловлардан келиб чиқиб, Косово терма жамоаси саралаш плей-офф босқичи орқали Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритса, фақат "С" ёки "F" гуруҳларидан ўрин олиши мумкин.

Бу чекловлар фақат гуруҳ босқичига тааллуқли бўлиб, бу терма жамоалар Евро-2020 плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келишлари мумкин.

Финал босқичи формати

- Мусобақанинг очилиш ўйини 12 июнь куни Римда ўтказилади.

- Гуруҳ босқичи 24 июнь куни якунланади. Бир кунда 4тача ўйин ўтказилиши мумкин.

- Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ва 3-ўринни эгаллаганлар ичида 4та энг яхши натижага эга бўлган жамоалар нимчорак финалга чиқади.

- Ярим финал ва финал ўйинлари Лондондаги "Уэмбли" стадионида ўтказилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:43, 30.11.2019.
Ўқилди: 7672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.