Кириш Регистрация

Унаи Эмери "Арсенал" клубига хайрлашув хатини ёзиб қолдирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Унаи Эмери жамоага хайрлашув хатини ёзиб қолдирди.

"Арсенал" клубини бош мураббий сифатида бошқариш мен учун шараф.

Барча мухлисларга чин қалбимдан рахмат айтаман. Улар менга “Арсенал”нинг буюк клуб эканлигини ҳис қилишимга ёрдам беришди. Дунёнинг барча нуқтасида қўллаб-қувватлаганларга, "Эмирейтс" стадионида туриб ишқибозлик қилганларга, ёмғирда ва совуқда ўйиндан кейин мен билан кўришмоқчи бўлганларнинг барчасига раҳмат айтаман. Барчангизга “Арсенал” клубига иштиёқ, садоқат ва ғайрат билан ишлаганимни айтмоқчиман.

Шунингдек, “Арсенал” клубининг барча аъзоларига алоҳида раҳмат айтмоқчиман, улар мен билан жуда яхши муносабатда бўлишди. "Арсенал" клубиннинг буюклиги директор, раҳбарият аъзолари, ишчи-ходимларига, ёрдамчиларга ва жамоатчи ходимларга раҳмат айтмоқчиман.

Хусусан, Иван Газидис, Рауль Санллехи, Эду ва Винай Венкатешамларга мени клубда яхши кутиб олишгани учун ва дўстони ёрдам учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Менинг сўнгги иш кунимгача ҳурмат ва ҳалоллик билан муносабатда бўлишди. Ва албатта, Кронка оиласи менга ишонч билдиргани учун алоҳида раҳмат айтаман.

Бир ярим йил мобайнида ҳиссётларга, ажойиб лаҳзаларга ва бошқа аччиқ ҳис-туйғуларга тўла бўлди. Лекин мен ҳар куни ушбу футболчилар ва ушбу клубда бирга ишлашдан қанчалар бахтиёр эканлигимни унутмадим.

Футболчилар “Арсенал” либосини ҳурмат билан кийишган. Улар муҳлисларнинг олқишларига ҳақлидир.

Мен футболда жуда кўп нарсаларни ўрганганман. Аммо, менга Англияда ишлаш ёқди ва бу ерда янада кўпроқ нарсаларни ўргандим", - деди Эмери.

Киритилди: 10:03, 30.11.2019.
Ўқилди: 4596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5867]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4241]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3787]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3489]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3463]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3462]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3072]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2655]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2553]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.