Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Хайрулла Ҳамидов: Дам олиш тугади!

Баҳо:
+ | -

Футбол уик-энди зўр ўтди. Етакчиларнинг кўпи очко йўқотди. Жуда кўпи. Кутилганидан-да кўпи.

Шанба оқшоми сенсацияларини "Ман. Сити" бошлаб берди. "Бавария" улаб юборди. "Челси" ҳам шулар қаторига қўшилди.

Якшанбанинг ҳаққини "Юве" бошлади ва пешқадамликни "Интер"га топширди. "МЮ" ва "Арсенал"нинг бир хил натижаси ҳеч кимни ажаблантирмай қўйган бўлса-да, топ-клубларнинг қора уик-энди сафига қўшиб қўйдик. "Наполи" ўзига кела олмаяпти, унга ҳам ўргандик.

Охирги баҳс турнинг марказий ўйини бўлди ва унда қай биридир енгилса ҳам юқоридагилар рўйхатига тушарди. Бу рўйхатга "Атлетико"ни Месси ёзиб қўйди.

Энди қизиқ ҳолат шуки, мана шу очко йўқотган клубларнинг ҳаммаси рақибига қараганда хавфли вазиятларни кўпроқ юзага келтирди. Фойдалана олмади, холос. Жазо муқаррар бугунги футболда.

Яна бир қизиқ ҳолат.
Агуэро ўйнамовди, "Сити" вазиятларни ўлдирди.
Дибала "Юве"ни қутқаряпти.
Лаутаро "Интер"ни пешқадамга айлантирди.
Месси "Барса" учун нечанчи мартаки халоскор...
Шу тургинанинг ўзида!
Аргентина терма жамоаси нега мундиални ютолмайди, ҳайронман...

Майли, бу Аргентинанинг дарди. Эртани ўйлайлик яхшиси. Бугун Францияда йил ўйинчисига "Олтин тўп" топширилади. Даъвогар уч йигит ҳам гол урди: Месси ва Роналду биттадан, ван Дейк дубль.

Уларнинг иккиси бугун тунда хотиржам ухлайди. Ғолиблигини эшитиб бўлган биттаси эса... билмадим тунни қандай ўтказади. Мабодо ухлай олса, тушига Париж кўчалари, Эйфель минораси кириши аниқ.

Биз эса, сиз билан шу маросимни UzReport канали орқали кузатамиз. Ҳамкасбим билан бугунги тунингизни ҳам "ўғирлаймиз". Рози бўласизлар!

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:52, 02.12.2019.
Ўқилди: 12077 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.