Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Тошкентда клублар салоҳиятини ошириш мавзусида ФИФА семинари бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Осиё футбол конфедерацияси ва ФИФА билан алоқалари янада ривожланиб, тобора янги босқичга кўтарилиб бормоқда.

Натижада жаҳоннинг тажрибали мутахассислари томонидан юртимиздаги футбол соҳаси вакилларининг малака ва маҳоратини ошириш бўйича қатор семинар ва учрашувлар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 2 ва 3 декабрь кунлари ЎФА биносида Клублар салоҳиятини ошириш мавзусида ФИФА семинари бўлиб ўтди. Суперлига клублари раҳбарлари, молия ва маркетинг, мухлислар билан ишлаш бўлимлари вакиллари, шунингдек, ҳудудий футбол академиялари директорлари ҳамда ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари иштирок этган семинар давомида маҳаллий мутахассислар ФИФАнинг тажрибали консультантлари маърузаларини тинглаб, ўз соҳаларидаги сўнгги инновация ва янгиликлардан бохабар бўлиш имкониятига эга бўлишди.

ФИФАнинг ҳудудий ривожланиш масалалари бўйича менежери Эссам Ал-Суҳибани, ҳудудий ривожланиш масалалари бўйича лойиҳалар координатори Андрей Вашкевич, ФИФА консултантлари – Бенжамин Тан, Чарли Бошамп каби маърузачилар замонавий футбол тузилмалари, клублар, уларнинг фаолиятини тўғри ташкил этишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, клубларда фаолият олиб борувчи кадрларнинг кўникма ва маҳоратини ошириш, катта даражадаги футбол учрашувларини ўтказиш, медиа-маркетинг соҳаларининг фаоллигини таъминлаш, айниқса ҳомийлар ва мухлислар билан ишлаш, стадионларга имкон қадар кўпроқ мухлис жалб этишдаги нозик жиҳатлар ҳамда жаҳон миқиёсида муваффақиятга эришган етакчи футбол клублари тажрибалари бўйича ўз билим ва маҳоратларини ўртоқлашишди.

Қизиқарли суҳбат ҳамда очиқ мулоқот тарзида кечган семинар давомида жаҳон тажрибасини татбиқ этишда маҳаллий шарт-шароит ва мавжуд ресурслардан унумли фойдаланган ҳолда юқори натижаларга эришиш, мухлислар ҳаётига янада чуқурроқ кириб бориш, уларнинг клубга дахлдорлигини ва клуб фаолиятида кўпроқ иштирок этишини таъминлаш бўйича ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди. Клубларимизнинг ўз брендини яратишда маркетинг соҳаси вакилларининг фаоллигини янада ошириш, имкон қадар мухлисларга кўпроқ маъқул бўладиган лойиҳа ва дастурларни ташкил этиш муҳим экани бўйича тавсиялар берилди.

Самарали тарзда ўтган семинар якунларига кўра иштирокчилар янги билим ва кўникмаларидан келаси мавсумда кенг фойдаланишларини билдиришди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:50, 03.12.2019.
Ўқилди: 2144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик