Унаи Эмерининг истеъфога чиқарилгани ҳозирча "Арсенал"га наф келтирмаяпти. Юнгбергга эса мураккаб бўлмаган тақвим ҳам ёрдам бера олмаяпти.
"Канонирлар" кеча оқшом ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилиб, имкониятни бой берди. Меҳмонлар ўйинни фаол бошлаб, лондонликларнинг кўз очишига йўл қўймади. Баҳснинг 36-дақиқасида бурчак зарбасидан кейин Уэбстер дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлим бошида бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Ляказетт бош билан дарвозани ишғол қилди.
Ўйин тугашига 9 дақиқа қолганида эса қанотдан етказилган узатмани Мопе бош билан "Арсенал" дарвозасига жойлаб, "Брайтон"га ғалаба келтирди. Ушбу мағлубият туфайли "канонирлар" жадвалда 10-ўринга тушиб кетди.
Англия чемпионати, 15-тур
Шеффилд Юнайтед – Ньюкасл 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 15 Сен-Максимен, 0:2 – 70 Шелви.
Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Башем (Фримэн, 75), Иган, О`Коннелл, Болдок, Ландстрем, Норвуд (Макголдрик, 72), Флек, Стивенс, Макберни, Шарп (Муссе, 63).
Ньюкасл – Дубравка, Манкильо, Фернандес, Кларк, Дамметт, Виллемс, Альмирон (Крафт, 88), Хэйден, Шелви, Сен-Максимен (Атсу, 81), Кэрролл (Жоэлинтон, 72).
Огоҳлантиришлар: Шарп (49), Фримэн (87).
Арсенал – Брайтон 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 36 Уэбстер, 1:1 – 50 Ляказетт, 1:2 – 80 Мопе.
Арсенал – Лено, Бельерин, Папастатопулос, Давид Луиз, Колашинац (Тирни, 72), Жака, Торрейра, Обамеянг, Уиллок (Пепе, 46), Озил, Ляказетт (Мартинелли, 77).
Брайтон – Райан, Альсате (Даффи, 88), Уэбстер, Данк, Берн, Стивенс, Проппер, Муй, Гросс (Троссард, 80), Мопе, Коннолли (Монтойя, 76).
Огоҳлантиришлар: Бельерин (20), Папастатопулос (45), Гросс (60), Давид Луиз (68).