Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Анчелотти: “Истеъфо ҳақида гаплар мени ҳавотирга солмаяпти”

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Италиянинг “Наполи” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ўз ўрнига Женнаро Гаттузо келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга фикр билдирди.

“Наполи” 15-тур доирасида “Удинезе”ни мағлуб эта олмади, шундан сўнг Италия ОАВлари Карло Анчелоттининг тақдири қил устида турганлиги ҳақида ёзишни бошлади.

"Оптимист бўлишни хоҳлайман ва ҳаммаси тезда жойига тушишига ишонаман, – деди бош мураббий Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида. – Биринчи бўлимда футболчилар ўртасида тушунмовчиликлар содир бўлди, бироқ танаффусдан кейин улар ўз ўйинларини топа олишди. Умид қиламанки, сешанба куни “Генк” клубига қарши яхши ўйин намойиш этамиз ва ЕЧЛда курашни давом эттирамиз, бу бизга қўшимча куч бағишлайди".

Шунингдек, Анчелотти Женнаро Гаттузони ўз ўрнига келиши ҳақида ҳам фикр билдирди: "Рино билан муносабатимиз худди ака-укалардек ва агар унга кимдир “Наполи”ни бошқариш ҳақида таклиф қилган бўлса, у менга бу таклиф борасида гапирган бўларди.Бу гап президентимизга ҳам тегишли, у ҳам бу хабар ҳақида жим турмаган бўларди.Бироқ, ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтишимиз керакки, ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Аммо истеъфо мени ҳавотирга солмаяпти".

Киритилди: 11:45, 08.12.2019.
Ўқилди: 1941 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.