Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Қозоғистонлик меҳмонлар «Бунёдкор кубоги» ҳақида нима деди?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, илк бор ўтказилган «Бунёдкор кубоги» халқаро мусобақасида қўшни Қозоғистондан ҳам тўртта жамоа иштирок этди. Гарчи меҳмонларимиз совриндорлар қаторига кира олмаган бўлса-да, турли номинацияларда энг яхшилардан бўлишди. «Аристан-2» ва «Мерса» жамоалари бош мураббийлари турнир ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Бейбет Кулубеков, «Аристан-2» жамоаси бош мураббийи: - Турнир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, хусусан, клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга. Юртингизда ажойиб мусобақада қатнашдик. Шароитларга гап бўлиши мумкин эмас. Қолаверса, шу беш кун давомида об-ҳаво ҳам футбол ўйнаш учун мос бўлди. Болалар мазза қилиб футбол ўйнашди. (кулиб) Ўзимизни Анталияда йиғин ўтказгандек ҳис қилдик. Кеча Улуғбек аканинг таклифига кўра, академияда меҳмон бўлдик, шароитлар билан яқиндан танишдик. Ўзбекистонда болалар футболи янада ўсиши, ривожланиши тилакдошиман. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиб бораверсин. Қачон мусобақага таклиф қилсаларинг, лаббай, деб келаверадиган таассуротда ортга қайтяпмиз.

Мусобақа давомида биз тўқнаш келган Ўзбекистон жамоалари камида илиқ таассурот қолдирди. Аслида ўзбек футболи доим кучли бўлиб келган. Бунга турнирда яна бир бор амин бўлдик. Тўғри, биз мусобақада кўпроқ мағлуб бўлдик. Буни ўзига хос сабабли бор. Хусусан, мен бошқарган жамоа 2006 йилда туғилган болалар иборат эди. Атайин Тошкентга бир ёш кичик таркиб билан келдим. Болалар тажриба ортишини истагандим. Ўйлайманки, кўзлаган мақсадимга етдим.

Илдар Бекиров, «Мерса» жамоаси бош мураббийи: - Мусобақа юқори даражада ташкил қилинибди. Майдонлардан тортиб, ҳакамлару ва бошқа ташкилотчиликларга қойил қолиш керак. Бундай ташкилотчиликдан кейин яна бу мусобақага келгинг келаверади, нафақат биз, балки бошқа жамоалар ҳам қатнашишни хоҳлайди. 

Мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи бўлгани йўқ. Барча иштирокчилар ўзига яраша кучли эди. Табиийки, кучли рақибларга қарши баҳсларда футболчиларнинг тажрибаси ҳам ошиб бораверади. Шахсан мен бошқараётган жамоага бу мусобақа катта мактаб вазифасини ўтаб берди. Биз ҳар учрашувдан кейин ўйиннинг видео таҳлилини қилдик. Камчиликларимиз устида гаплашдик. Тошкентга натижа учун эмас, ўйин ва тажриба учун келгандик. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайди, деб айта оламан.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:19, 08.12.2019.
Ўқилди: 3021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик