Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

РПЛ. «Ростов» ниҳоят ғалаба қозонди, Шомуродов 2та голга узатма берди ва 1та пенальти ишлади

Баҳо:
+1 | -

Россиянинг "Ростов" клуби қишки танаффусга ғалаба билан чиқиб кетадиган бўлди. Карпин шогирдлари 19-турни Москвада "Спартак"га қарши ўтказиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Ватандошимиз Элдор Шомуродов ушбу ғалабага катта ҳисса қўшди.

Баҳснинг 22-дақиқасида Байрамян томонидан етказилган узатмага ўзбекистонлик футболчи бош билан зарба берди. Тўп эса устунга тегиб қайтди ва ўша жойда турган Зайнутдинов дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим сўнгида ён чизиқдан отиб берилган тўпни Шомуродов бош билан рақиб жарима майдонига ўтказди. Тўп эса "Спартак" ҳимоячисининг қўлига тегди ва пенальти белгиланди. 11 метрли жарима зарбасини эса Ивелин Попов "паненка" услубида тепди, аммо мезбонлар посбони осонгина тўпни эгаллаб олди.

Икккинчи бўлим бошида Элдорнинг узатмасидан кейин Ионов 1 метрдан бўш қолган дарвозани ишғол қилди — 0:2.

Баҳснинг 74-дақиқасида Шомуродов захирага олинди ва унинг ўрнига Сигурдарсон майдонга туширилди. Шундан кейин "Спартак" битта жавоб тўпини киритган бўлса, "Ростов" яна икки марта рақиб дарвозасига йўл топди — 1:4.

Ушбу ғалаба туфайли "Ростов" ўз очколарини 34тага етказган ҳолда жадвалда 3-ўринга кўтарилганча қишки таътилга йўл олди. Шомуродов эса дастлабки 19та турда 10та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Россия премьер-лигаси, 19-тур
Спартак – Ростов 1:4 (0:1, 1:3)
Голлар: 0:1 – 22 Зайнутдинов, 0:2 – 53 Ионов, 0:3 – 79 Чистяков, 1:3 – 81 Понсе, 1:4 – 83 Зайнутдинов.
Спартак – Максименко, Умяров, Зобнин, Жикия, Тил (Шюррле, 72), Мельгарехо, Бакаев, Крал, Мирзов (Бакаев, 80), Понсе, Ларссон.
Ростов – Песьяков, Козлов, Чернов, Хажикадунич, Чистяков, Попов, Зайнутдинов (Саплинов, 87), Байрамян, Норманн, Ионов (Долгов, 90), Шомуродов (Сигурдарсон, 74).
Огоҳлантиришлар: Попов (18), Жикия (38), Крал (42), Умяров (77), Саплинов (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:04, 08.12.2019.
Ўқилди: 8380 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.