Италия чемпионатининг 15-тури доирасида "Милан" клуби сафарда "Болонья" меҳмони бўлди.
Пиоли шогирдлари ўйин давомида анча ишончли ҳаракат қилиб, вазиятлардан фойдаланишда ҳам самарали ўйнашди.
Дастлаб Пионтек пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Тео Эрнандес "россонери"нинг иккинчи голини рақиб дарвозага жойлади. Орадан кўп ўтмасдан ушбу ҳимоячининг ўзи автогол муаллифига айланди.
Иккинчи бўлим бошида эса Бонавентура орадаги фарқни яна иккитага ошириб қўйди. Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида миланликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва уни Сансоне голга айлантирди.
Шу тариқа, "Милан" сентябрь ойидан бери илк марта кетма-кет 2та ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа ўз очколарини 20тага етказиб, жадвалда 10-ўринга кўтарилиб олди.
Италия А серияси, 15-тур
Болонья – Милан 2:3 (1:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 15, пенальти Пионтек, 0:2 – 32 Тео, 1:2 – 40, автогол Тео, 1:3 – 46 Бонавентура, 2:3 – 84, пенальти Сансоне.
Болонья – Скорупски, Томиясу, Бани, Ларангейра, Денсвил, Поли, Схаутен (Сванберг, 46), Ольсен (Орсолини, 78), Джемаили (Сантандер, 64), Сансоне, Паласио.
Милан – Доннарумма, Конти, Мусаккьо, Романьоли, Тео, Кессиэ, Беннасер (Биглия, 70), Бонавентура (Лукас Пакета, 79), Сусо, Пионтек, Чалханоглу (Кастильехо, 85).
Огоҳлантиришлар: Бани (14), Беннасер (21), Томиясу (74), Паласио (77), Сантандер (81), Романьоли (83).