Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Топ-5 чемпионлар ушбу мавсумда қандай иштирок этишмоқда?

Баҳо:
+ | -

Европанинг энг кучли 5та — Англия, Испания, Италия, Германия, Франция чемпионатининг ўтган мавсумдаги ғолиблари ушбу мавсумда қандай иштирок этишмоқда? Шу кунгача қайд этилган натижалар асосида таҳлил қилиб кўрамиз.

Англия премьер-лигаси
АПЛнинг ўтган йилги ғолиби «Манчестер Сити» ушбу мавсумда 16та турдан кейин 29 очко жамғарган. "Шаҳарликлар" ўтган йили бунақа пайтда 41 очко билан 2-ўринда боришаётган эди (минус 12 очко).

Италия А серияси
«Ювентус» ушбу мавсумнинг дастлабки 15 туридан кейин 36 очко билан 2-ўринда боришмоқда. 2018 йилда эса туринликлар 43 очко билан якка пешқадам бўлиб турган эди (-7 очко).

Германия бундеслигаси
Бундеслиганинг 14-туридан кейин «Бавария» 24 очко тўплаган ҳолда жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди. Бир йил аввал жамоа 27 очко билан 3-ўринни банд этаётган эди (-3 очко).

Франция Лига 1
«ПСЖ»нинг ҳам ушбу мавсумдаги натижалари ўтган йилги кўрсаткичларига нисбатан пасайган. Парижликлар ҳозирда 39 очко тўплаган бўлсалар, ўтган мавсумда улар 17-турдан кейин 47 очко билан пешқадам бўлиб туришган эди (-8 очко).

Испания Ла лигаси
Фақатгина «Барселона» бошқа чемпионларга қараганда очко тўплаш борасида ўсишга эришган. Каталонияликлар ўтган мавсумда 31 очко билан Примера жадвалини бошқариб туришган бўлса, ушбу мавсумда жамоа 34 очко билан "Реал" билан бирга қўшпешқадам бўлиб турибди (+3 очко).

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 18:18, 10.12.2019.
Ўқилди: 5752 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.