Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Сизларни сотмаслик керак эди

Баҳо:
+ | -

Бир футболчининг бошқа бир жамоа сафига бориб қўшилиши жуда қийин жараён. Бу жараён икки клубдан бирининг зарарига ишлаган холатлар кўп бор кузатилганидан хабарингиз бор. Баъзан футболчини қўлга киритган клубнинг режалари амалга ошмаса, баъзан ўз етакчисни сотган жамоаларнинг ишлари буткул юришмай қолиши мумкин. Бугун ўз юлдузларини сотиш ортидан катта зарар кўрган жамоалар ҳақида сўз боради.

“Реал Мадрид” – Роналду

Бундан бир ярим йил муқаддам “қироллик клуби” Роналдуни 112 миллион евро эвазига Турин супер клубига сотиб юборгани ҳеч кимга сир эмас. Унинг кетиши мухлисларни хафа қилган бўлсада, бунинг оқибати бу даражада аянчли бўлиши кўпчиликнинг ҳаёлига ҳам келмаган бўлса, ажаб эмас. 33 ёшлик футболчининг кетиши “Реал Мадрид” учун одатий холатдек қаралган ва унинг ўринбосари сифатида Эден Азарга барча кўз тика бошлайди. Ўзининг илк мавсумидаёқ бутун Италиянинг меҳрини қозонган Криш ички мусобақаларнинг барчасида ғолиб чиқибгина қолмай, йилнинг энг яҳши футболчиси деб эътироф этилди. ЕЧЛдаги омадсизликни инобатга олмаса, барчаси кўнгилдагидек кетмоқда.

“Реал Мадрид” борасида бундай деб бўлмайди. Ўтган мавсумда янги етакчини аниқлаб олмаган жамоа ички биринчиликни “Барселона”га бой берди ва ЕЧЛдаги гегемониялик барҳам топди. “Қаймоқранглилар”нинг ушбу мусобақада 3 бор ғолиб чиқиши учун улкан ҳисса қўшган Кришнинг кетиши жамоада ички низоларни ҳам келтириб чиқаргани турган гап. Тўғри, Кришнинг натижаларида пасайиш мавжуд, бироқ унинг ўрнини эгаллаши кутилган Эден Азар мухлислар ишончини қозонишидаргумон.

Неймар

Неймарнинг ПСЖ сафига бориб қўшилиши нафақат энг катта трансферга айланди, балки 2017-йилдаги энг муҳим воқеалардан бири сифатида тарихга кирди. Бир неча ой давом этган музокарлар ижобий якунланди ва бразилиялик футболчи Парижга кўчиб ўтди. Қаҳрамонимиз ушбу шаҳар жамоаси учун ЕЧЛд ғолиблигини, ўзи учунфаолиятидаги илк “олтин тўп”ни қўлга киритишни режа қилган эди. Мессининг соясидан чиқиш учун таваккалга йўлқ қўйган Неймар янги жамоасининг етакчисига айланишни уддалади. “Барселона” эса, унинг трансферидан тушган пулларга Усман Дембеле, Антуан Гризман сингари футболчиларни ҳарид қилган бўлсада, Неймарнинг ўрнини тўлдиришни уддалай олмади. Қайсидир маънода ЕЧЛдаги омадсизликлар ҳам Неймар ПСЖга йўл олгач бошланди. Тўғри, Католония клуби ички биринчиликда ғолибликни ҳеч кимга бермаяпти, бироқ ушбу жамоа мухлислари учун бу энг минимум натижа ҳисобланади.

Кейлор Навас

 

“Қаймоқранглилар”нинг ўйини бу мавсумда ҳеч кимни ҳайратда қолдирмаяпди. Жамоа таркибида танқид қилинмаган футболчининг ўзи қолмади десак, адашамган бўламиз. Шундай бўлсада, танқид борасида Тибо Куртуа улар ичида “етакчи”ликни ҳеч кимга бермай келмоқда. “Челси”даги ўрнини ташлаб Мадридга ташриф буюрган посбон 1 мавсум давомида асосий таркиб учун кураш олиб борди. Ушбу рақобатда енгиб чиқмаган бўлсада, Зидан айнан уни биринчи рақамли дарвозабон сифатида танлади. Бу қарорга қўшилмаган Навас кўп ўтмай ПСЖга ўтиб кетди. Айни дамда Кейлор жуда ишончли ўйин намойиш этиб келмоқда. Куртуа эса, бунинг тамомила акси. Янги мавсумдаги клубнинг омадсиз стартида белгиялик даровозабоннинг тутган ўрни беқиёс.

Тиаго Алкантара

“Барселона” академиясинин барча ёшдаги жамоаларида тўп сурган Тиаго клуб ўйин фалсафасини “сув қилиб ичиб юборган” десак, адашамган бўламиз. Майдонни ўқий олиш борасида ўз тенгқурларидан илгарилаб кетган ярим ҳимоячи Хавининг ўринбосари сифатида шакилланиб бораётган эди. Гвардиола “Бавария”ни қўлга олгач, биринчи навбатда Тиагони Мюнҳенга олиб келди ва марказни унга топширди. Бу орада “Барселона”ни буюк Инеста ва Хави тарк этди ва марказ тўлиқ бўшаб қолди. Бу йигитларни ўрнини тўлдириш учун сарфланган пуллар ҳақида алоҳида мақола ёзиш мумкин.

Агарда, клуб Алкантарани жамоада сақлаб қолганида, майдон марказидаги муаммоларнинг катта қисмини ортиқча муаммосиз ҳал этган бўлар эди.

Жером Боатенг

Айни дамда ушбу футболчи “Манчестер Сити” таркибидаги энг қадрли инсонлардан бирига айланган бўлар эди.

“Шаҳарликлар”нинг айни дамда ҳимоячилар борасидаги муаммоларининг таги кўринмаяпти. Манчестер шаҳри жамоаси 2011-йилда Боатенгни “Бавария”га қўйиб юбормаганида ҳозирбарчаси ўзгача кўриниш олган бўлармиди?!

АПЛга кўникишга улгурмаган футболчига имкон ҳам бермаган жамоа илк таклифнинг ўзидаёқ уни Мюнҳен жамоасига сотиб юборади. Боатенг кетгач, “шаҳарликлар” ҳар мавсумда жуда қиммат ҳимоячиларни сотиб олишда давом этишсада, муаммо бартараф этилганича йўқ. марказда ва қанотда бирдек фойдали ўйин кўрсатувчи жисмонан бақувват ҳимоячи эса, нафақат ЕЧЛ, балки жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучишга муваффақ бўлди. Қаҳрамонимиз Манчестерни тарк этаётганида атиги 22 ёшда эди. Агарда, клуб ҳимоячи учун имкон берганида, ҳозир вазият ўзгача кўриниш олармиди?!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:00, 14.12.2019.
Ўқилди: 10509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.