Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Даврон Файзиев Қатар сафари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳи айни пайтда Қатарда бўлиб турибди. Мутахассисларимиз Қатарнинг йирик мусобақаларни ўтказиш борасидаги тажрибасини ўрганишмоқда. Гуруҳ сафида ЎФА медиа департаменти бошлиғи Даврон Файзиев ҳам бор. У телеграмдаги канали орқали ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Айни вақтда Қатарда бўлиб турибман. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида катта турнирлар ўтказиш бўйича семинар бўляпти. 40 қаватли Қатар футболи учун ажратилган бинога бордик. Тафсилотлар билан сизни қийнамайман. Таассурот холос. 2022 йилги Жаҳон чемпионати футуристик кўринишда намоён бўлади. Ишонинг, Қатар тайёргарликни “ёрворяпти”. Балки шунчаки презентация ваҳималикдир, лекин ишларнинг деярли ярми қилиб бўлинган. Миллиардлар сарфланяпти. Метро қурилади мундиалгача. Ҳаво мана ҳозир идеал кўринишда футбол ўйнаш учун. Қишда ўтказиш қарори тўғри бўлган. Юлдузлар ҳам мавсум охирида суви сиқилган лимондек аҳволдамас, мавсум ўртасида форманинг чўққисида боришади.

Битта камчилик шуки, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам Доҳанинг ўзида қизиқиш у қадар юқоримас. Бўлмасам сўнгги юксак натижалардан келиб чиқсак Қатарда футболга мухлислик бўйича “бум” бўлиши керак эди. Терма жамоа Осиё чемпиони! Бугунги кунда аҳвол шундай, балки мундиалгача ўзгарар. Бутун дунёдан келадиган мухлисларнинг ўзи атмосфера таъминлаб беришади. Миллионлаб туристлар оқимини кичик мамлакат қандай сиғдираркин. Ташкилотчиликни эплашяпти. Тўғриямда, ҳар бир позицияда ФИФАдан, ёки футболи ривожланган мамлакатлардан етук профессионаллар ишни бошқариб туришибди. Бугун, шунингдек, "Эспаранса" - "Ал-Ҳилол" ўйинига тушдик. Африка ва Осиё чемпионлари тўқнашуви. "Ҳилол" ютди қийналиб. Бу алоҳида мавзу, кейинроқ ёзаман".

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 08:30, 15.12.2019.
Ўқилди: 3846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.