Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте жамоасини ўзгартириши мумкин.
Sportmole нашрининг хабарига кўра, футболчи раҳбариятга жамоадан кетмоқчи эканлигини айтган. У фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 28 ёшли футболчи хизматига “Барселона” қизиқаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.