Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Артетага аталган кеча

Баҳо:
+ | -

АПЛ қасос олишга ўрганган: Икки йил олдин ҳам, уч йил олдин ҳам декабрнинг мана шундай кунларида бир қатор суперклублар чемпионликни орзу қилмай қўйишганди. Сабаб оддий – биринчи ўрин эгаси ҳаддан ташқари юқорилаб кетгани...

Аламки, бу мавсум шу қисматга “Ман. Сити” маҳкум этилди. Гвардиола ўз интервьюсида: “Ливерпуль”ни ўйламай ҳам қўйдим”, деди. Шу кунларниям кўряпмиз.

Аммо тур ўйини бўлмиш "Эмерейтс"даги учрашув бошқа жиҳатлари билан-да муҳим. Микель Артета! Ҳа, бир пайтлари “Арсенал”да порлаган йигит бугунги кунда Пеп билан ёнма-ён иш олиб бормоқда. Ажойиб мутахассисга айланди.

Уч йил олдин испаниялик мураббий Англияга келиб ҳали “Арсенал”ни ўрганмаган пайтлари “канонирлар” билан баҳсдан олдин жамоани буткул Артетага топширганди: “Нима қилмоқчи бўлсанг қилавер. Сен мендан кўра “Арсенал”ни яхшироқ биласан...”

Артета жуда кўп чизмаларга ўзгартириш киритиб, собиқ клубини 2:1 ҳисобида доғда қолдирганди.

Бугун "Сити" тақдири, албатта, Артетага топширилмайди. Балки Лондон томондагилар уни "тўпчилар"га устоз қилиб олиб келишмоқчи. Артета алоҳида иш юритадиган пайти келганини-да айтиб ўтганини ҳисобга олсак, энг яхши вариант – “Арсенал”...

“Ливерпуль”ни ўйламай қўйган Гвардиола ҳар ҳолда “Лестер”ни ўйлаши керак. “Тулкилар” куни кеча дуранг қайд этиб, “шаҳарликлар”ни ўзларига яқинлаштириб қўйишлари мумкин.

“Арсенал” эса, Люнберг бошчилигида илк ғалабани қўлга киритиб, ўзларини ёмон ҳис этишмаяптию, Артета келишини истаётган футболчилар “Ман. Сити”га муносиб қаршилик кўрсатишармикан?

Хуллас, ҳаммаси чувалашиб кетган воқеалар остида ўтадиган ўйинни биз билан (шеригим – Ҳасан Турдиалиев) томоша қилишингиз мумкин. Зерикмаслигингиз кафолатланган.

Хайрулла Ҳамидов.

P.S. "Арсенал" - "Манчестер Сити" ўйини Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:45, 15.12.2019.
Ўқилди: 5197 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.