Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Локомотив» Жеррард клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Баҳо:
+ | -

Суперлигани иккинчи ўринда тугатган «Локомотив» янги мавсумни бирмунча эрта бошлайди. “Темирйўлчилар” 21 январдан Осиё чемпионлар лигасига киришадилар. Шу куни Тошкентда Тожикистон чемпиони «Истиқлол» ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида меҳмон бўлади.

Агар «Локомотив» 21 январь куни «Истиқлол»ни мағлуб этса, 28 январ куни сафарда Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клубига қарши иккинчи плей-офф учрашувини ўтказади. “Ал Аҳли” мағлуб этилган тақдирда тошкентликлар ОЧЛ гуруҳ ўйинларига йўлланма олишади. Кўриб турганингиздек, “Локо” учун янги мавсум анча эрта старт олади.

«Темирйўлчилар» мавсумга тайёргарликнинг дастлабки қисмини Янги йил байрамига қадар Тошкентда олиб боришади. Шундан сўнг жамоа Дубайга йўл олиб ОЧЛ баҳсларига тайёргарликни давом эттиради. Дубайда бўладиган ўқув-машғулот давомида бир нечта ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирча «Локомотив»нинг иккита рақиби маълум. Клуб томонидан юборилган таклифга Хитой ва Шотландия клублари розилик билдиришди. Шулардан бири Хитой Суперлигаси вакили “Жиангсу Сунин” футбол клуби. Маълумот учун, ушбу жамоа бу йилги чемпионатни 4-ўринда тугатди. “Жиангсу” бош мураббийи руминиялик Космин Олариу ҳисобланади. Иккинчи жамоа эса Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири «Глазго Рейнжерс». Айни пайтда ушбу жамоани «Ливерпул»нинг собиқ сардори Стивен Жеррард бошқаряпти.

Ҳар икки хориж клубига «Локомотив» ПФК томонидан юборилган таклиф маъқул келди. Тошкентликлар «Глазго Рейнжерс»га қарши 10 ёки 11 январь куни ўртоқлик учрашуви ўтказишади. “Жиангсу Сунин” билан бўладиган ўйин 14 январга белгиланган.

Манба: Lokomotiv.uz
Киритилди: 00:04, 16.12.2019.
Ўқилди: 3844 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1496]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик