Кириш Регистрация
20/03 16:00 Нефтчи 3-1 Локомотив
20/03 17:00 Насаф 0-1 Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна 2-4 Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 00:45 Ювентус - Сассуоло
22/03 01:00 Лидс - Брентфорд
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 16:30 Комо - Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл - Сандерленд
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта - Верона
22/03 19:00 Болонья - Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла - Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:00 Рома - Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис

Ла лига. «Реал» сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 17-тури доирасидаги сўнгги ўйин «Месталья» стадионида бўлиб ўтди. "Валенсия" ўз уйида "Реал"ни қабул қилиб, ғалаба жуда яқин турган эди...

Зидан шогирдлари учрашувни юқори иштиёқ билан бошлаб, рақиб дарвозасига тезкор гол уриш пайида бўлишди. "Кўршапалаклар" эса қийинчилик бўлса-да танаффусга қадар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. Айниқса, дарвозабон Хауме Доменек иккита вазиятда маҳорат кўрсатишига тўғри келди.

Иккинчи бўлим бошида эса "Валенсия" ҳисобни очиш учун яхши имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдони ташқарисидаги Рамос сирпаниб йиқилиши оқибатида тўпни эгаллаган Ферран Торрес дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди, аммо Куртуани доғда қолдира олмади.

Умуман олганда, иккинчи тайм давомида мезбонларнинг устунлиги ошиб борди ва 78-дақиқада бу ўз самарасини берди. Коклен жарима майдонига ўнг томондан ёриб кирган Вассни тўп билан таъминлади. Унинг узатмасидан кейин эса Солер 7-8 метрдан кучли зарба билан тўпни "Реал" дарвозасига жойлади.

Ўйин майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланадигандек эди, гўё. Меҳмонлар қўшиб берилган дақиқалар якунланиш арафасида бурчак зарбаси ишлашди. Бурчакдан етказилган узатмага Тибо Куртуа (!) бош билан зарба берди, "Валенсия" посбони уни қайтарди. Аммо тўп Гарайнинг оёғига тегиб Бенземага келиб тушди. Карим эса 3-4 метрдан дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, 18 декабрь куни бўладиган "эл-класико"га "Барселона" ва "Реал" клублари бир хил — 35 очко тўплаган ҳолда етиб келадиган бўлишди.

Испания Ла лигаси, 17-тур
"ВАЛЕНСИЯ" - "РЕАЛ МАДРИД" - 1:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 78 Солер, 1:1 – 90+5 Бензема.
Валенсия – Доменек, Гайя, Коста (Вальехо, 61), Габриэл Паулиста, Васс, Парехо, Коклен (Кондогбиа, 83), Ферран Торрес (Диакаби, 90), Солер, Гарай, Родриго.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Начо, Карвахаль, Варан, Вальверде, Кроос, Иско (Бэйл, 69), Модрич (Йович, 81), Родриго (Винисиус Жуниор, 69), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Солер (38), Карвахаль (77), Йович (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:52, 16.12.2019.
Ўқилди: 9305 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик