Кириш Регистрация

Англия лига кубоги. «Ман Сити», «МЮ» ва «Лестер» ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Англия лига кубоги доирасида чорак финал босқичининг яна 3та ўйини бўлиб ўтди.

«Манчестер Сити» сафарда «Оксфорд Юнайтед» клуби меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Раҳим Стерлинг "дубл"га эришди.

«Манчестер Юнайтед» эса ўз уйида тўртинчи дивизион вакили «Колчестер»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

«Эвертон» ўз майдонида «Лестер»ни қабул қилиб, баҳснинг 70-дақиқасигача 0:2 ҳисобида ортда борди. Аммо мезбонлар сўнгги 20 дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Қўшимча бўлимлар эса ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса омад "тулкилар" томонида бўлди — 2:4.

Шу тариқа, "Астон Вилла", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Лестер" клублари ярим финалга чиқишди.

Англия лига кубоги, чорак финал
Оксфорд Юнайтед – Манчестер Сити 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 22 Жоау Канселу, 1:1 – 46 Тэйлор, 1:2 – 50 Стерлинг, 1:3 – 70 Стерлинг.
Оксфорд Юнайтед – Арчер, Мур, Лонг, Дики, Алекс Родригес, Баптист (Мусиньо, 87), Брэннаган, Фосу-Анри, Аджей (Сайкс, 57), Тэйлор (Мэкки, 75), Раффлз.
Манчестер Сити – Браво, Анхелиньо (Габриэл Жезус, 62), Эрик Гарсия, Жоау Канселу, Зинченко, Бернарду Силва, Фоден, Марез, Родри Эрнандес (Гюндоган, 59), Стерлинг (Бернабе, 76), Харвуд-Беллис.

Эвертон – Лестер 2:2 (0:2, 2:0, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 2:4
Голлар: 0:1 – 26 Мэддисон, 0:2 – 29 Эванс, 1:2 – 70 Дэвис, 2:2 – 90+1 Бейнс.
Эвертон – Пикфорд, Кин, Мина, Коулмэн, Холгейт, Ивоби (Тосун, 78), Дэвис, Ришарлисон (Гордон, 84), Бернард (Кин, 46), Бейнс, Кэлверт-Льюин.
Лестер – Шмейхель, Морган, Рикарду Перейра, Эванс, Чилуэлл, Прат (Чоудури, 86), Мэддисон, Олбрайтон (Сеюнжю, 82), Ндиди, Перес (Грэй, 69), Варди.
Пенальтилар серияси — 2:4.

Манчестер Юнайтед – Колчестер 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 51 Рэшфорд, 2:0 – 56, автогол Джексон, 3:0 – 61 Марсьяль.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Магуайр, Туанзебе (Гарнер, 65), Янг, Шоу (Уильямс, 62), Матич, Мата, Перейра, Марсьяль, Гринвуд, Рэшфорд (Лингард, 62).
Колчестер – Геркен, Брэмелл, Проссер, Истмен, Джексон, Комли (Гэмбин, 73), Лэпсли, Пелл (Стивенсон, 66), Хэрриотт (Поку, 77), Норрис, Нубл.
Огоҳлантиришлар: Пелл (18), Янг (22), Геркен (39), Хэрриотт (73).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:41, 19.12.2019.
Ўқилди: 3330 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6420]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5278]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3572]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2660]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2253]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2193]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2163]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2159]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2098]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.