Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг ўйинлари ҳақидаги фикрини билдирди.
— Менга унинг ривожланиши ёқмоқда. «Монтерре» клубига қарши ўйинда у плеймейкер вазифасини бажарди. Рақиб жарима майдончаси ичида ажойиб вазиятларни содир этди ва Мессини эслатиб юборди. Қувонарлиси шундаки, у нафақат кўп голлар уради, балки жуда кўплаб голли пасларни ҳам амалга оширади. У ажойиб футболчи. Айнан шундай фазилатлар барчамизни ҳайратга солади ва буни барча футболчилардан истаймиз, —Венгернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда beIN Sport.













