Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ла лига. «Барселона» 2019 йилни йирик ҳисобда ғалаба билан якунлади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 18-тури доирасида «Барселона» ўз уйида «Алавес»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Вальверде шогирдлари учрашувни анча фаол бошлаб, тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Месси - Суарес - Гризманн комбинациясидан кейин Антуан ҳисобни очишга эришди. Биринчи бўлим тугаш арафасида эса Месси - Суарес - Видаль комбинациясидан сўнг Артуро ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Каталонияликлар иккинчи бўлимни анча хотиржамлик билан бошлаши оқибатида "Алавес" фаолликни оширишди. Натижада 56-дақиқада Пере Понс бош билан Тер Штеген дарвозасини ишғол қилди.

Ушбу гол "Барса" футболчиларини яна "ўйин"га қайтарди. Натижада дастлаб Месси жарима майдон ташқарисидан дарвозани забт этди. Орадан кўп ўтмасдан ҳакам VAR ёрдамида меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Луис Суарес 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 4:1га етказди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 39тага етказди. "Реал" эртага "Атлетик"ни 6та тўп фарқи билан мағлуб этмаса, "кўк-анорранглилар" қишки танаффусга пешқадам сифатида йўл олади.

Испания Ла лигаси, 18-тур
Барселона – Алавес 4:1 (2:0, 2:1)
21 декабрь, 18.00, «Камп Ноу»
Голлар: 1:0 – 14 Гризманн, 2:0 – 45 Видаль, 2:1 – 56 Пере Понс, 3:1 – 69 Месси, 4:1 – 75, пенальти Суарес.
Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Серджи Роберто (Семеду, 85), Альба, Аленья, Бускетс (де Йонг, 79), Видаль, Месси, Суарес (Карлес Перес, 85), Гризманн.
Алавес – Пачеко, Дуарте, Эли, Агиррегабириа, Химо Наварро, Ману Гарсия, Алеиш Видаль (Берк, 86), Хави Муньос (Риоха, 53), Вакасо (Хоселу, 70), Пере Понс, Лукас Перес.
Огоҳлантиришлар: Алеиш Видаль (66), Умтити (67), Вакасо (67), Агиррегабириа (74), Эли (84), Альба (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:02, 21.12.2019.
Ўқилди: 4416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.