Кириш Регистрация

Европани забт этишга қодир МЛС юлдузлари

Баҳо:
+ | -

МЛС деганда барчанинг кўз олдига ўзининг сўнгги мавсумларини ўтказиш учун келган қария юлдузлар келиши аниқ. Шундай бўлсада, ушбу биринчиликда ҳам иқтидорли ёш футболчилар талайгина топилади. Хатто улар орасида Европа грандаларида ҳам бемалол тўп суришга қодирлари мавжуд. Бугун ана шундай футболчилар ҳақида сўз боради.

Диего Росси («Лос-Анджелес»; Уругвай; 21 ёш)

 

Айни дамда МЛСнинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири бўлиб турган ёш ва иқтидорли вингер тез орада Европа грандаларидан бирида кўриниш берса, ажаб эмас. “Лос-Анджелес” жамоасига сафига Уругвайнинг «Пеньярол» клубидан ташриф буюрган футболчи МЛСни тезда забт этгани таҳсинга саовор. Янги жамоаси либосида 76 та ўйинда майдонга тушган Диего 36 та гол ва 16 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Бундай статистика Европа грандаларини ҳам бефарқ қолдигани йўқ. ўтган ёзда футболчи учун Краснодар жамоаси 10 миллион евро таклиф қилган бўлса, Италиянинг “Фиорентина” клуби 15 миллион евродан воз кечишга тайёр эканлигини маълум қилди. Ҳозирҳа, Россининг МЛС жамоаси билан шартномаси мавжуд, бироқ 21 ёшлик футболчи эрта ёки индин албатта Европа клубларидан бирига ўтиши аниқ.

Карлос Вела («Лос-Анджелес»; Мексика; 30 ёш)

Бу футболчи мухлисларга жуда яҳши таниш эканлигига шубҳамиз йўқ. Катта футболга илк қадамаларни Лононнинг “Арсенал” жамоасида қўйган ҳужумчи эндликда МЛСнинг биринчи рақамли юлдузларидан бири ҳисобланади. «Реале Сосьедад» жамоасидаги 6 йиллик фаолиятидан сўнг, оcеан ортига равона бўлган қаҳрамонимиз бугунги кунга келиб ҳам Европа жамоалари назаридан қолганича йўқ. “Соccер” нашри берган маълумотларга қараганда, футболчини Католониянинг “Барселона” жамоаси кўз остига олиб юрибди. Тўғри, Вела “Барса” учун заҳира ўйинчиси бўлиши кўзда тутилмоқда, лекин барча футболчиларга ҳам бундай катта клубдан қизиқиш бўлавермайди.

Кристиан Павон («Лос-Анджелес Гэлакси»; Аргентина; 23 ёш)

 

Ўтган мавсумда Аргентинанинг “Бока Хуниорс” жамоасидан бир мавсумга ижарага олинган футболчи МЛС мухлисларида жуда яҳши таассурот қолдирди. Ноябр ойида эса, жамоа футболчи билан тузилган ижара шартномасини яна бир мавсумга узайтиришга қарор қилди. Айни дамда аргентиналик футболчи жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан бири бўлибгина қолмай, жамоанинг натижаларини белгилаб берувчи ўйинчига айланишга ҳам муваффақ бўлгани эътиборга молик. МЛС борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашган ИИбраҳимович : “Павон МЛС учун ҳаддан яҳши футболчи. Унинг жойи Европа клубларида”-деган эди. “Бока” ўз футболчисининг ижарасидан ҳам катта пул ишлаб олмоқда. Икки клуб ўртасидаги шартнома бандларига кўра, Кристиан учун бошқа клуб каттароқ сумма таклиф этса, аргентина клуби уни сотиб юбориш ҳуқуқига эга.

Гонсало «Пити» Мартинес («Атланта Юнайтед»; Аргентина; 26 ёш)

 

“Атланта” клуби Аргентинанинг энг кучли футболчиларидан бирини кулгули нарх эвазига харид қилган бўлсада, футболчи МЛСни забт этишга жиддий киришиб кетди. Албатта, сўз 2018-йилда Жанубий Американинг энг яҳши футболчиси деб эътироф этилган Гонсало Мартинес ҳақида бормоқда. “Ривер Плейт” сафида “Ливертадорес” кобогида зафар қучган қаҳрамонимиз кўплаб грандлар таклифини кутган эди, бироқ унга асосан Франсия клублари қизиқиш билан чиқишиди. Улар орасида ПСЖ йўқлиги боис, қаҳрамонимиз катта моаш илинжида МЛСни танлади ва оcеан ортига учиб кетди. Унинг жамоаси қолган МЛС клубларидан фарқли ўлароқ номдор футболчиларга эмас, натижа кўрсатувчи футболчиларга суянмоқда. Шу сабабли, Пити тезда машхурликка эришиша муваффақ бўлди. Бир неча бор МЛСда ойнинг энг яҳши футболчиси деб эътироф қилинган қаҳрамонимиз ҳам тез орада кўҳна қитъага қайтиш учун қулай имкониятга эга.

 

Джозеф Мартинес («Атланта Юнайтед»; Венесуэла; 26 ёш)

Жуда ёш пайтида кўҳна қитъани забт этиш учун йўл олган ҳужумчи аввалига “Шветсария”нинг бир нечта клубларида ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди ва Италияга йўл олди. "Торино” сафида 2,5 йил давомида тўп сурган қаҳрамонимизга ўйин амалиёти яратиб берилмади ва у клуб учун 13 та гол уриш билан чекланди. Кейинчалик футболчи учун Жоржиа штати клуби 4,5 миллион евро тўлади ва сўнгги 3 йилликнинг энг яҳши ҳужумчисини қўлг киритди. Сўнгги 100 та учрашувда қаҳрамонимиз 88 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширишни уддалади ва МЛСнинг энг яҳши футболчиларидан бирига айланди. Бундай ҳужумчи Европадан таклифлар олмаслиги мумкин эмас, бироқ Мартинес ўз клубида бахтли эканлигни бот-бот такрорлаб турибди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:10, 23.12.2019.
Ўқилди: 5413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.