Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Металлург” мураббийлари Туркияда малака ошириб қайтишди

Баҳо:
+ | -

Суперлига клублари мураббийлари 2018 йилдан эътиборан “Про” мураббийлик лицензияси учун ўқув курсларидан таҳсил олишганлигидан хабарингиз бор.

Мазкур ўқув жараёни босқичма-босқич ўтказилди. Унинг якуни эса мураббийларнинг хориж клубларида малака ошириб келишлари билан интиҳо топди. Бекободнинг “Металлург” жамоаси мураббийлари Февзи Давлетов ҳамда Артём Петросян хориж малакасини Туркиянинг “Қосимпошшо” клубида ўташди.
“Қосимпошшо” Туркиянинг “қария” клубларидан бири бўлиб, унга 1912 йилда асос солинган. Уй ўйинларини 14000 томошабинга мўлжалланган “Ражаб Тайип Эрдўғон” номидаги стадионда ўтказади. Айни пайтда жамоага Тайфур Ҳовутчи устозлик қилмоқда. Тайфур узоқ йиллар “Бешиктош” шараҳифини ҳимоя қилган (245 учрашув, 7 гол), мураббийлик фаолиятини ҳам қадрдон жамоасида бошлаган. 2006-2011 йилларда бош мураббий ёрдамчиси, 2011-2012 йилларда бош мураббий сифатида фаолият юритган. 2017-2019 йилларда эса Туркия терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси сифатида иш олиб борди. 2019 йилдан эса “Қосимпошшо” клубини қабул қилиб олди.

Мураббийларимизнинг Туркияга сафари жуда самарали кечди. Улар мазкур клубнинг ўқув-машғулот жараёни, базаси, бевосита Суперлигадаги ўйинларини кузатишди. Бир сўз билан айтганда, таниқли клубдаги саккиз кунлик сафар жуда самарали бўлди. Ишонамизки бу тўпланган тажрибалар мутахассисларимизга ички чемпионат ўйинларида асқотади.

Манба: Металлург матбуот хизмати
Киритилди: 17:35, 23.12.2019.
Ўқилди: 1717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.