Англиянинг "Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп клублар ўртасидаши Жаҳон Чемпионатидан кейин жамоанинг тикланиш жараёни ҳақида фикр билдирди.
"Финалдан кейин бир кун дам олдик. Аминманки, футболчилар бир кун етарлича ухлаб олди ва "Лестер" клубига қарши бўладиган ўйинга тайёр. Иқлим ўзгаришига ва бошқа нарсаларга дош бериш қийин, кўникишимиз учун бир ҳафта керак эди", – Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.