Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Миржалол Қосимов: «АГМК жамоаси ривожланиш ва ўсиш босқичида»

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоа билан янги шартнома имзолагач клуб ахборот хизматига ўз фикрларини билдирди.

— "Авваламбор клуб раҳбариятига билдирилган ишонч учун ташаккур. Ўтган мавсум жамоамизнинг биринчи даврадаги иштирокидан кейин тегишли хулосалар чиқариб, мавсумни иккинчи қисмида вазиятни яхши тарафга ўнгладик. Давралар оралиғидаги танаффусдан кейин жамоанинг ички муҳити яхшиланди ва бу ўйин ҳамда натижаларда ҳам яхши тарафлама акс этди. Ўзаро ўйин кўникмаси ҳамда тушунчаси шаклланди.

Айни пайтда АГМК жамоаси ривожланиш ва ўсиш босқичида. Ўтган мавсумда бошлаган ишимизни янги йилда ҳам давом эттириб, жамоавий ўйинни янги босқичга олиб чиқиш бўйича жиддий ишлаймиз. Мақсад АГМКни юқори даражага олиб чиқиш. Катта ишлар аста-секинлик амалга оширилади. Дастлабки йилги хато ёки камчиликлар янги мавсумда муваффақият қозонишимиз учун тегишли хулосаларни бериши мумкин. Худо хоҳласа, янги мавсумда Олмалиқ шаҳри ҳамда жамоамиз мухлисларини хурсанд этиш учун қаттиқ ишлаймиз. Шу ўринда доимо жамоамиз учун қайғуриб, бизга далда бўлиб келган ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Айнан уларнинг олқиши АГМК жамоасининг катта мақсадлар йўлидаги машаққатли ишини осонлаштиради", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Миржалол Қосимов.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 22:18, 26.12.2019.
Ўқилди: 4432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12845]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12034]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6202]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [6174]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5134]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3101]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2203]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2104]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2000]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1979]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.