Кириш Регистрация

Гвардиола: «Чемпионлик ҳақида ўйлашдан маъно қолмади»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Вулверхэмптон»га қарши ўйиндан кейин АПЛда чемпионлик имконияти ҳақида гапирди.

«80 дақиқа давомида бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда қийин. Биз ҳисобни ушлаб қола олмадик. Кейинги ўйин ҳақида, уларда қандай ғалаба қозониш ҳақида ўйлаш керак. «Ливерпуль»га етиб олиш ҳақида ўйлаш реал ҳолат эмас. 48 соатдан кейин навбатдаги ўйин кутиб турибди.

Ўйин сўнгида ҳимоялана олмадик, рақиб эса сўнгги дақиқага қадар ақлбовар қилмас даражада жанг қилди. Голлардан қутулиб қолишимиз мумкин эди.

Футболчиларимда афсусланиш ҳиссиёти йўқ. Улар ҳисобни ушлаб қолиш учун қўлдан келган барча ишни қилишди».

VAR ҳақида
«Мен кўрмадим. Яхшиси VAR ҳақида гапирмаган маъқул».

«Ливерпуль» билан орадаги фарқ ҳақида
«Улар анча олислаб кетишди. Чемпионлик пойгаси ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Менга анчадан бери бу саволни бериб келишади. Жавобим эса ўша-ўша», – деди Гвардиола.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:49, 28.12.2019.
Ўқилди: 4076 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик