«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга «Эвертон» қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар бош мураббийи Карло Анчелотти колумбиялик футболчи ўз жамоасида кўришни истамоқда.
Хамеснинг ўзи ҳам ўзининг собиқ устози ("Бавария"даги) билан яна бирга ишлашга қарши эмас.
«Реал» 45 миллион евро эвазига Хамес Родригесни сотишга тайёр. 28 ёшли футболчи ушбу мавсумда "Қироллик клуби" саифда барча мусобақалар доирасида 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 1та голга узатма берди.