Кириш Регистрация

Гвардиола АПЛ пойгаси ҳақида фикр билдирди (интервью)

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" жамоаси бош мураббийи “Вулвурҳэмптон”дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиб ўтди. Ушбу кичик интервюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Айни дамда “Ливерпуль”дан сезиларли даражада ортда қолиб кетдингиз. Келажакдаги режаларингиз қандай. Эндиликда эътиборингизни бошқа мусобақаларга қаратасизми?

Йўқ, биз йиғилган обрўйимиздан осонлик билан кечиб кета олмаймиз. Акс холда, келаси мавсумда евро кубоклардан маҳрум бўлишимиз мумкин. Шу кунга қадар бирорта мусобақада имиджимиз тушиб кетишига йўл қўймаганман. Ҳозир жамоа билан автобусга ўтирамиз ва уйга йўл оламиз. бир неча соатданг сўнг соатдан сўнг, бизни навбатдаги учрашув кутиб турибди. Футболчилар ўзларини қандай ҳис қилишларига қараб ўйин учун таркиб танлаймиз. Ҳозирча бизнинг келажак учун тузган режамиз шундай иборат. Айни дамда кейинг учрашувга тайёргарлик кўришимиз шарт.

Мағлубиятдан сўнг, футболчиларни қандай руҳлантирасиз? Сабаби, жамоайингиз мағлубиятлардан сўнг дарров ўзига келади ва ғалаба қозонишда давом этади. Шундай бўлсада, бу мавсумда бир неча бор кутилмаган мағлубиятларни қабул қилиб олдингиз?!

Менимча ҳар бир мағлубиятни алоҳида муҳокама қилиш лозим. Биз Европа Лигасида омадли ишторок этаётган жуда яхши жамоага қарши тўп сурдик. Деярли бутун ўйин давомида ўзимизни яхши томонлама кўрсатдик. Шунга қарамай, ташаббусни 80 дақиқадан сўнг қўлдан бой бердик. Албатта, жамоамиз ўтган мавсумдан сўнг, ғалабали серияга ўрганиб қолган. Мусобақа пешқадамлигига ҳам кўникиб бўлишган десам, адашамган бўламан. Ҳозирда футболчиларни руҳий тайёрарлигини меёрига етказиш ва кейинг учрашувга тайёрлаш шарт. Бугунги ўйиндан сўнг тикланиб олишимиз ҳам жуда муҳим. 70-дақиқадан сўнг, ўйин сурати кескин ўзгриб кетиши мумкин. Бундай холат АПЛ тез-тез учраб туради.

“Ливерпуль”дан анча ортда қолаётганингиз ҳақида айтиб ўтдингиз. Имкониятларингизни қандай баҳолаган бўлар эдингиз?

Ўз фикримни кўп бор такрорлаяпман. Айни дамда “Ливерпуль”ни қувиб ўтиш ҳақида ўйлаш ҳақиқатдан йироқ. Биз “Лестер”ни қувиб ўтиш ҳақида бош қотиришимиз шарт. Бизда иккинчи ўринга кўтарилиб олиш имкони мавжуд эди, бироқ бу вазиятдан фойдалана олмадик. Бизда сифатли таркиб мавжуд, бироқ вазият шундай кўриниш олмоқда.

“Вулверҳэмптон”дан учралган мағлубият қанчалар оғриқли бўлди?

Бу футболчилар учун оғриқли мағлубият бўлди. Устунликни сўнгги дақиқаларда қўлдан бой бердик. Бир неча дақиқа ичида бир нечта гол ўтказиб юбордик. Бундай мағлубиятлар доиммо аламли бўлади. Қўшимча қилишга хожат йўқ деб ҳисоблайман. Руҳий мувозанатни тиклашимиз ва кейинг ўйинга тайёргалик кўришимиз даркор.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:56, 28.12.2019.
Ўқилди: 6915 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик