"Манчестер Юнайтед" клуби "Boxing Day"ни аъло даражада ўтказмоқда. Сульшер жамоа Англия чемпионатининг 20-тури доирасида "Бёрнли" клуби меҳмони бўлиб, сафардан 3 очко билан қайтди.
Ҳар иккала бўлимнинг сўнгги дақиқалари манкунианликлар учун омадли келди. Биринчи бўлим охирида Антони Марсиал ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Маркус Рэшфорд ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.
Ушбу ғалаба туфайли "МЮ" ўз очколарини 31тага етказиб, жадвалда 5-ўринга кўтарилиб олди.
Англия чемпионати, 20-тур
Бёрнли – Манчестер Юнайтед 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 44 Марсьяль, 0:2 – 90+5 Рэшфорд.
Бёрнли – Поуп, Бардсли, Тарковски, Ми, Тэйлор, Хендрик (Родригес, 59), Вествуд, Корк (Брэйди, 87), Макнил, Вуд, Барнс (Гудмундссон, 68).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Янг, Линделеф, Магуайр, Уильямс, Фред, Матич, Жеймс, Перейра (Лингард, 73), Рэшфорд, Марсьяль (Шоу, 89).
Огоҳлантиришлар: Бардсли (23), Ми (61), Тэйлор (71), Макнил (89), Уильямс (90), Лингард (90), Фред (90).