ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди парижиклар сафига мослашиб кетгани ва жамоадаги ўрни ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, футболчи ПСЖ сафида энг тез 10та гол урган футболчига айланди.
“Мен бу ҳақида билмаган эдим. ПСЖ сафида бу натижага эришганимдан фахраланаман. Мен доим ҳар ўйинга тайёр бўлишга ва жамоадошларимга ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
Менинг вазифам гол уриш, шунинг учун мен доим тайёр туришим керак. Мен доим уларнинг пасларини қабул қилиб олишга тайёрман”, -дейди футболчи.