Кириш Регистрация
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна 2-2 Мальорка
07/03 19:00 Кальяри 1-2 Комо
07/03 20:15 Леванте 1-1 Жирона
07/03 22:00 Аталанта 2-2 Удинезе
07/03 22:30 Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус 4-0 Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано
09/03 00:45 Милан - Интер
09/03 01:00 Валенсия - Алавес

Куртуа футболчи бўлмаганида, қайси касбни танларди?

Баҳо:
+ | -

“Реал” посбони Тибо Куртуа Янги йил арафасида “beIN Sports” журналистларига қисқа интервью берди.

Иқтидорингнинг сири нимада?

–Ростини айтсам, мен “PlayStation”да “Формула-1” симуляторини яхши ўйнайман.

Агар футболчи бўлмаганингда, ҳозир қайси касбда ишлаётган бўлардинг?

–Менинг онам – физиотерапевт, менга ҳам бу касб ёқади. Агар футбол билан шуғулланмаганимда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлардим.

– Ўтган ўн йилликдаги энг эсда қоларли хотиранг...

–2017 йилда “Пэтриотс ва“Атлантой”ўртасидаги ўйинга, Супербоулга ташриф буюрдим. Бундай шоу – мен томоша қилишни истайдиган шоулардан биридир.

“Реал” учун ўйнаш – бу қандай ҳиссиёт?

–Ақл бовар қилмас даражадаги ҳиссиёт. Ҳар сафар “қироллик клуби” учун ўйнаганимда буни ҳис қиламан. Бундай пайтда ўзимга ўзим шундай дейман: “Сен ростдан ҳам шу ердасан, дунёнинг энг кучли клуби учун ўйнаяпсан”. Бу болаликдаги орзуйим эди.

Сенга берилган энг яхши совға?

–Шак-шубҳасиз, фарзандларим. Улар мен учун жуда қадрли.

2020 йилдаги мақсадинг?

–“Реал” билан совринлар ютишни истайман. Бельгия термаси сафида “Евро-2020”да ғолиб бўлиш ниятим бор. Ўйлайманки, кейинги йили ҳаммаси мен учун бахтли якун топади.

 

 

Манба: isport.ua
Киритилди: 17:11, 30.12.2019.
Ўқилди: 3162 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.