"Велес Сарсфилд" ҳужумчиси Матиас Суле Туриннинг "Ювентус" клубига ўтди. 16 ёшли футболчи "кекса синьора" билан 3 йиллик шартнома имзолади. Энди у "Юве" таркибида машғулотларда иштирок эта бошлайди.
"Ҳаётимдаги муҳим воқеа юз берганидан хурсандман. Мени қўллаб-қувватлаётган ва орзуларимга эришишимда ёрдам бераётган барчага миннатдорчилик билдираман. Forza Juve", - дея ёзди Суле ижтимоий тармоқлар орқали.
Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчини қўлга киритиш учун "Барселона" ҳам ҳаракат қилган эди.