"Реал" ҳимоячиси Марсело ва ярим ҳимоячиси Лукас Васкес жароҳатдан тўла фориғ бўлиб, жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.
Шунга қарамай, улар 4 январь куни "Хетафе"га қарши бўладиган ўйинни ўтказиб юборишади. Улар Испания суперкубоги ўйинларигача тайёр бўлишади.