Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Роналду ўрнатишга яқин турган 5 та супер рекорд

Баҳо:
+ | -

Қанчалар ғалати эшитилмасин, Роналду ва Месси ўртасидаги қарама-қаршилик ўз якунига етгани йўқ. 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида қаҳрамонларимиз ким ўзарга тўп суриб ақл бовар қилмас рекордларни ўрнатишга муваффақ бўлишди. “Олтин тўп”лар борасида Месси олдинда кетаётган бўлишига қарамай, Роналдунинг жаҳон ареналарида ўрнатган айрим рекордларини такрорлаш ҳали-етиб бўлмас чўққига чиқиш дегандек бир гап. Боз устига Кришнинг спорт формаси кўнгилдагидек. Шундай экан янги рекордларни ўрнатишни давом эттирса бўлади. Сезганингиздек бугун Роналду томонидан ўрнатилиши мумкин бўлган фантастиcрекордлар ҳақида сўз боради.

ЕЧЛда ғолиб чиқиш бўйича янги рекорд

Айни дамда Португалия терма жамоаси сардорида 5 та “шалпангқулоқ” мавжуд эканлигидан хабарингиз бор. Қаҳрамонимиз ўзининг сўнгги ЕЧЛ совринини 2018-йилда Мадриднинг “Реал” жамоаси билан қўлга киритган эди. Агарда, Роналду ушбу мавсумда “Ювентус” билан мусобақада ғолиб чиқишни уддалай олса, ундаги Чемпионлар Лигасининг олтин медаллар сони 6 тага етади ва у афсонавий Пако Хентога етиб олиш имконияти пайдо бўлади. “Реал Мадрид”нинг афсонавий футболчиси “қироллик клуби” сафида 1956-1966 йиллар оралига 6 бор ЕЧЛ бош совринини боши узра кўтаришга муваффақ бўлган. Ҳозирча бу мутлоқ рекорд ҳисобланади. Криштияну Турин супер клубининг орзусини амалга ошира олса, унинг футбол оламида тутган ўрни ўз-ўзидан янада кўтарилган бўлар эди.

Европа чемпионатларининг мутлоқ тўпурари

Бугунги кунга келиб қаҳрамонимиз бир йўла 4 та Европа чемпионатида иштирок этган ягона футболчи ҳисобланади. Шунингдек, мусобақа тарихида 9 та гол киритган иккита футболчидан бири ҳамдир. Амалдаги чемпионнинг ҳисобида 9 та гол мавжуд бўлиб, у футбол тарихидаги энг улкан рекордлардан бирни Мишел Платини билан бўлишиб турибди. Ҳадемай старт олиши кутилаётган мусобақа уни бу борада мутлоқ рекордчига айлантиши мумкин. Афсуски, Португалия қитъа чемпионатидаги энг кучли “ўлим гурҳи”дан жой эгаллаган. Шундай бўлсада, Роналду мусобақа давомида бир дона гол киритишини таҳмин қилиш қийин эмас.

ЕЧЛдаги Хет-триклар сони бўйича пешқадам

ҚизиғИ шундаки, ЕЧЛ мусобақаларидаги хет-триклар борасида Месси ва Роналду ўртасида тенглик кузатилмоқда. Иккита футбол афсонасининг ҳисобида 8 тадан хет-трик мавжуд. Мессидан фарқли ўлароқ Роналдуда бу рекордни ўзиники қилиб олиш имконият бироз камроқ. Феврал ойида 35 ёшни қарши оладиган ҳужумчи бу кўрсатгич борасида Мессини қувиб ўтиши талаб этилади. Баҳорда бошланадиган ЕЧЛ плай-офф ўйинлари бунинг учун энг қулай палла десак, адашмаган бўламиз.

 

АПЛ, “А Серия” ва “Ла Лига” тўпурари

Футбол оламида ҳали бундай рекордни ҳеч ким ўрганича йўқ. Қаҳрамонимиз “Манчестер Юнайтед” сафида 2007/08-йилги мавсумда 31 та гол билан “олтин бутса”ни қўлга киритган бўлса, Испанияда уч бор бундай шарафга лойиқ кўрилган. Энди навбат Италияга етиб келди. Бу борада Роналдунинг ўтган мавсумда ишлари бироз юришмади. Янги жамоага узоқ мослашган Криш тўпурарлар пойгасини 4-поғонадагина якунлади холос. Бу мавсумда ҳам унинг ҳисобида 10 та гол билан 4-ўринда бормоқда. Афсуски, Чиро Имобили бу борада қолган рақибларидан шиддат билан илгарилаб кетмоқда. Бугунги кунга келиб унинг ҳисобида 17 та гол мавжуд. Шундай бўлсада, футбол оламида биринчи бўлиш учун курашиб кўриш талаб этилади.

Терма жамоалар миқиёсидаги энг яхши тўпурар

Бу борадаги мутлоқ рекорд Эрон терма жамоасининг афсонавий футболчиси Али Даеига тегишли эканлигидан хабарингиз бор. Форс футболи етакчиси ўз фаолияти давомида Эрон терма жамоаси либосида 108 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. Бу натижа бундан бир неча йиллар илгари етиб бўлмас рекорддек туюлар эди, бироқ эндиликда вазият анча юмшади. Роналду ўтган мавсумда терма жамоаси учун 14 та гол киритишни уддалади голлари сонини 99 тага етказиб олди. Энди бор йўғи 10 та аниқ зарба керак холос. ОчиғиРоналдунинг спорт формасини инобатга олсак, бу рекод барибир Роналду томонидан тортиб олинадиган кўринади. Шундай экан, вазиятни кузатишда давом этамиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:13, 05.01.2020.
Ўқилди: 15639 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.