Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

А серия. «Рома» ўз уйида «Торино»га ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 18-тури доирасида «Рома» ўз майдонида «Торино»ни қабул қилиб, имкониятни бой берди.

Меҳмонлар бутун ўйин давомида тартибли ҳимояланишди ва қарши ҳужумда Белоттининг тезкорлигига таянишди. "Рома" рақиб дарвозаси томон 25та зарба берган бўлса, уларнинг 11таси дарвозага аниқ борди. Аммо Сиригу ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Биринчи бўлим сўнгида Андреа Белотти ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим тугашига 4 дақиқа қолганида белгиланган пенальтини унинг ўзи аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни 2тага оширди.

Ушбу ғалабадан кейин "Торино" 24 очко билан 9-ўринга кўтарилган бўлса, "Рома" 35 очко билан 4-поғонада қолди.

Италия А серияси, 18-тур
Рома – Торино 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 45 Белотти, 0:2 – 86, пенальти Белотти.
Рома – Лопес, Коларов, Смоллинг, Флоренци, Манчини, Пеллегрини, Диавара, Верету (Мхитарян, 63), Дзаньоло (Ундер, 87), Перотти (Калинич, 73), Джеко.
Торино – Сиригу, Айна (Лаксальт, 89), Иццо, Джиджи, де Сильвестри, Верди (Мейте, 69), Лукич, Беренгер (Адопо, 90), Ринкон, Нкулу, Белотти.
Огоҳлантиришлар: Иццо (15), Верди (20), Диавара (28), Верету (45), Коларов (55), Манчини (64), Флоренци (76).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:47, 06.01.2020.
Ўқилди: 1684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.