Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Рус нашри РПЛнинг гранд клубларига ўтиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Россиядаги таниқли "[NE]футбольная страна" нашри ўртамиёна жамоаларда тўп сураётган иқтидорли футболчилар ва уларни харид қилишни мўлжаллаётган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси шундаки, ушбу рўятда Элдор Шомуродов ҳам ўрин эгаллади. Бугун ушбу рўйхатдаги кучли бешликни ташкил этган футболчилар билан қисқача таништириб ўтмамиз.

Данил Фомин

 

Асли “Кроснадар” академияси тарбияланувчиси ҳисобланувcи иқтидорли футболчи асосий жамоа сафига ёриб кириши уддалай олгани йўқ. Турли клубларида ижара асосида тўп суриш ҳам унга фойда бермади. Кариеранинг омадсиз бошланганидан тушкунликка тушмаган ярим ҳимоячи янги мавсумни “Уфа” клубида бошлади. Бошқиристонликлар устози Вадим Ефремов Фоминни очилмаган қирраларини кашф этишга муваффақ бўлди. Янги мавсумдаги ишончли ўйинлари эвазига рус Бускетси лақабини олган Данил кўп ўтмай терма жамоадан ҳам чақирув олди ва дебют учрашувини ўтказди. Баланд бўйли, жисмонан бақувват футболчи “Уфа”нинг қарши ҳужумга таянган ўйин услубида ўзини яхши ҳис эта бошлади. Кўп ўтмай, футболчи билан турли грандлар қизиқишни бошлади. Айни дамда Фомин учун курашда Россиянинг бие эмас учта жамоаси иштирок этмоқда. Улар : “Динамо”, “Рубин” ва ЦСКА жамоалари бўлиб, устунлик “армиячилар” томонида.

Элдор Шомуродов

Бугунги кунга келиб РПЛнинг бир эмас 4 та гранди савияли ҳужумчи қидираётганидан хабарингиз бор. Ўзбек айни дамда ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Унинг сермаҳсуллиги пасайган бўлсада, бу унинг трансфер қийматига заррача таъсир ўткаслиги аниқ. Боз устига, Элдор декабр ойида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди, Осиёнинг энг яхши футболчиси номинатсиясига даъвогар бўлди ва энг муҳими бир нечта хориж клубларининг скаутлари назарига тушди. “Ростов”нинг биринчи даврадаги сўнгги ўйинларида уни стадиондан туриб “Лион”, “Шалке”, “Штутгард”, “Галатасарай” жамоаларининг вакиллари кузатишди. Шу ўринда унга бизнинг топ жамоалар ҳам бефарқ бўлгани йўқ. катта эҳтимол билан Элдорни РПЛда олиб қолишга қодир жамоалардан бири тез орада “Ростов” билан алоқага чиқиши кутилмоқда.

Антон Зиньковский

“Крылья Советов” жамоасидаги ўйинлари билан барчани ўзига қарата олган ярим ҳимоячининг ҳам қишки трансферлар чоғида жамоасини ўзгартириши ҳақидаги миш-мишлар кўпайиб бормоқда. Дрибблинг ва финт устаси катта эҳтимол билан қишда “Кроснодар” жамоаси аъзосига айланадиган кўринади. РПЛдаги дегионерлар бўйича лимитнинг ишга тушиши айнан “буқалар”ни қийин аҳволга солиб қўйди. Клуб катта эҳтимол билан ўз легионерларининг ўрнини қишки трансферлар чоғида маҳалий футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилади. Шундай экан, катта эҳтимол билан Антон Россиянинг жанубий қисмига йўл оладиган кўринади..

 

Дмитрий Чистяков

Мавсум бошида “Ростов” томонидан харид қилинган Чистиков мавсумнинг чинакам кашфийтларидан бири бўлди десак, адашмаган бўламиз. Ҳимоячи ўтган йил давомида ўзини ҳар жабҳада кўрсатишга муваффақ бўлди ва фаолияти давомида илк бор терма жамоадан чақирув олди. Ундаги ўсиш эса, РПЛнинг грандлари томонидан кузатиб борилмоқда. Катта эҳтимол билан 25 ёшлик футболчи “Зенит” томонидан харид қилинши кутилмоқда. Айни дамда, питерликларда ҳимоядаги муаммолар кўпайиб кетди. Мамана жароҳати боис 5 ойга сафдан чиққан бўлса, Бранислав Иванавич билан тузилган шартнома ёзда ўз якунига етади. Бу ҳимоячиларни бир четга суриб қўйсак, клубда икита ҳимоячи қолади холос. Раитский ва Осоиро. Шундай экан, “Зенит” қишда ҳимоячи сотиб олишга мажбур. “Ростов”нинг айни дамдаги моулиявий аҳволидан келиб чиқадиган бўлсак, бу трансфер амалга ошиш имкони янада ошади.

Александри Соболев

Александр Соболев 10 та гол билан тўпуарлар пойгасида қолаётганидан хабарингиз бор. Баланд бўйли ва улкан тажрибага эга футболчи РПЛдаги легионерлар лимитидан сўнг, барча грандлар учун асоссий нишонга айланиши таҳмин қилинмоқда. Дарҳақиқат, унинг “Крылья Советов” билан тузган шартномасида тавон пули сифатида 2 миллион евро кўрсатилган. Бу Россия грандлари учун ҳеч қандай муаммо туғдирмайдиган сумма. Айни дамда ҳужумчи учун бир нечта Москва клублари қизиқиш билдирган. Улар орасида “Локомотив” ва “Спартак Москва” жамоалари ҳам мавжуд. Футболчининг агенти Европа клубларидан бирига ўтишни режалаштираётган бўлсада, катта эҳтимол билан Рус клублари унинг фикрини ўзгартириши ҳеч гап эмас.

Манба: "[NE]футбольная страна"
Киритилди: 14:36, 06.01.2020.
Ўқилди: 5439 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.