Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

2019-йилда қайси футболчиларнинг трансфер нархи кескин кўтарилди?

Баҳо:
+ | -

Ўртда қолган йил давомида трансфермаркет портал футболчиларнинг нархларини янгилаб туришдан тўхтаб қолмади. Бугун ушбу портал маълумотларга таянган холда сўнгги 12 ой давомида трансфер қийматида энг катта ўсиш кузатилган футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Мейсон Маунт – “Челси”

“Дерби”даги фаолияти давомида Френк Лемпард томонидан кашф этилган футболчининг трансфер қиймати кўтарилиши турган гап. Ёш ва иқтирдорли футболчи Лемпард томонидан туҳфа этилган имкониятдан шу қадар унумли фойдаландики, клуб мухлислари уни бир зумда яхши кўриб қолишди. Айни дамда ярим ҳимоячи “Челси”нинг хал қилувчи футболчиларидан бири сифатида тўп сурмоқда. Унинг йил бошида трансфер қиймати 12 миллион еврони ташкил этган бўлса, эндиликда бу рақамлар 45 миллионгача кўтарилиди. Маунт ўсишдан тўхтаб қолмаса, келаси йил сўнггида унинг кўрсатгичлари янада яхшиланиши аниқ.

Мартин Эдогор - “Реал Сосьедад” 

Кариераси қил устида қолган иқтидорли футболчи голландиянинг “Виттес” жамоасига ўтди ва барчасини бошидан бошлашга муваффақ бўлди. Янги мавсумда “Реал Сосьедад” сафида ажойиб ўйинлар кўрсатаётган футболчининг трансфер қиймати ҳам ўзи-ўзидан кўтарилиши турган гап. Айни дамда Мадриднинг “Реал” жамоаси уни ортга қайтариш ҳақида бош қотирмоқда. Бугунги кунга келиб Мартиннинг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Бундан бир йил илгари эса, бу рақамлар 15 миллион еврога ишора қилаётган эди.

Ансу Фати - "Барселона"

Ўтган йили футболдаги энг катта кашфиётлардан бири сифатида эътироф этилган футболчи кўплаб рекордларни йўққа чиқаришга муваффақ бўлди. “Барселона”даги кадрлар муаммосидан унуимли фойдаланган футболчининг трансфер қиймати ҳам бир жойда қотиб қолгани йўқ. Трансфермаркет портал футболчини 40 миллион еврога баҳолади. Бундан бир йил илгари унинг ушбу порталда ўз акаунтиҳам йўқ эди десак ишонасизми?!

Ерлинг Холанд - "Боруссия Дортмунд"

Барча гранд клубларнинг иштахасини қитиқлаб “Боруссия Дортмунд”га ўтиб кетган ҳужумчига ортиқча тарифнинг хожати йўқ чамамда. Эрлинг ёш бўлишига қарамай чинакам гол машнасига айланишга муваффақ бўлди. Унинг трансфер қиймати ҳам голларининг сони сингари кун сайин ошиб борди. Футболчи ортда қолган йил давомида 5 миллион еврога тенг трансфер нархини 45 та “лимон”га қадар кўтаришни уддалади.

Лаутаро Мартинес - "Интер"

Антонио Конте томонидан дунё футболига олиб кирилган янги юлдуз “Барселона” раҳбарларининг тушларига кириб чиқаётгани рост. Қандайдир ярм мавсум давомида нақд 50 миллион еврога қимматлаган ҳужумчининг трансфермаркетдаги қиймати 80 миллионни ташкил этмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Интер” узоқ кутилган “скудетто”ни қўлга киритса, бу кўрсатгич 2020-йилнинг ўзидаёқ сезиларли даражада ошиши мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:47, 08.01.2020.
Ўқилди: 10090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.