Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

АПЛ. «Ливерпуль» сафарда «Тоттенхэм»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган марказий ўйин якунига етди. АПЛнинг ушбу мавсумини мағлубиятсиз ўтказаётган «Ливерпуль» клуби «Тоттенхэм» майдонига сафар уюштириб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Баҳснинг 37-дақиқасида Салоҳнинг узатмасидан кейин тўпни қабул қилган Роберто Фирмино ҳимоячининг таъқибидан қочди ва яқин масофадан кучли зарба бериб, ҳисобни очди.

Тўп назорати бўйича устунлик мерсисайдликлар томонида бўлган бўлса-да, Моуриньо шогирдлари ўйин давомида голга тортадиган бир нечта вазият яратишди. Аммо сўнгги зарбани беришда уларга аниқлик етишмади.

Шу тариқа, "Ливерпуль" дастлабки 21та ўйиндан кейин 61 очко тўплаган ҳолда, 2-ўриндаги "Лестер"дан 16 очко олдинга ўтиб олди.

Англия чемпионати, 22-тур
Тоттенхэм – Ливерпуль 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 37 Фирмино.
Тоттенхэм – Гассанига, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Роуз (Ламела, 69), Алли, Эриксен (Ло Чельсо, 69), Лукас Моура, Уинкс, Сон Хын Мин, Танганга.
Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 61), Хендерсон, Мане (Ориги, 81), Салоҳ (Шакири, 90), Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Гомес (23), Окслейд-Чемберлен (39).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:27, 12.01.2020.
Ўқилди: 5031 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик