Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче 0-1 Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

А серия. Ханданович «Интер»ни мағлубиятдан қутқариб қолди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -1

Италия чемпионатининг 19-тури доирасида «Интер» ўз уйида «Аталанта»ни қабул қилди.

Баҳснинг 3-дақиқасида Лукаку томонидан йўлланган зарба натижасида тўп устунга теккан бўлса, орадан 1 дақиқа ўтиб Ромелунинг узатмасидан кейин Мартинес яккамая-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди.

Кейинги 70 дақиқа қизиқарли курашлар остида кечган бўлса-да, дарвозаларга тўп киритилмади. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида меҳмонлар ҳужумчиси Госенс хавф йўқдек кўринган вазиятда "Интер" дарвозасини ишғол қилди.

Баҳснинг сўнгги 10 дақиқаси ўта қизиқарли кечди. Дастлаб "Аталанта" ҳужумчисининг зарбасидан сўнг тўп тўсиндан қайтган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб Брозовичнинг кучли зарбасини Галлини қайтарди. Учрашувнинг 88-дақиқасида ҳакам "Интер" дарвозаси томон пенальти белгилади. Луис Муриэль томонидан йўлланган 11 метрли жарима зарбасини Самир Ханданович қайтарди.

Шу тариқа, қизғин кечган ўйинда жамоалар 1 очкодан қўлга киритишди.

"Ювентус" клуби бугун бўлиб ўтадиган "Рома"га қарши ўйинда ғалаба қозонса, биринчи даврани пешқадам сифатида якунлайди.

Италия А серияси, 19-тур
Интер – Аталанта 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 4 Мартинес, 1:1 – 75 Госенс.
Интер – Ханданович, Бастони, де Врей, Годин, Бираги, Сенси (Валеро, 71), Кандрева, Гальярдини, Брозович, Лукаку, Мартинес (Политано, 80).
Аталанта – Голлини, Хатебур, Гимшити, Толои, Госенс (Кастань, 90), Гомес, Пашалич (Муриэль, 70), Иличич, де Рон, Паломино, Сапата (Малиновский, 53).
Огоҳлантиришлар: Хатебур (8), де Рон (24), Паломино (42), Сенси (65), Годин (83), Малиновский (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:45, 12.01.2020.
Ўқилди: 8585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик